Ойбек уй-музейи ҳовлиси Замира Ўзтурк қилган “Қутлуғ қон” романи туркча таржимасига бағишланган тадбир сабабли меҳмонлар билан тўлди.
Иншооллоҳ, бундай тақдимотлар энди асосан Туркия кутубхоналари, олийгоҳларида ҳам қизғин давом этади!
Китоб таржимаси ва нашри – зўр иш, аммо ундан ҳам машаққатли ва муҳимроқ иш ҳали олдинда – унинг ўқувчиларини топиш! Бу тарғиботни эса кўплашиб амалга оширмаса бўлмайди.
Борган сари чет элларда ўзбек адабиёти тарғиботи жамғармасими, уюшмасими, клубими – фарқи йўқ – бир мустақил ижодий гуруҳга эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу зарур ишни бошлайдиганлар борми?
Тез орада Ойбек уй-музейи директори Ойнур опа Замира билан Туркия бўйлаб ижодий учрашувлар ўтказиб, турк китобхонлари меҳрини қозонишини тилайман!
