Ая…

Отаси мусофирчиликда қазо қилган, ўзлари аллақачон бола-чақали, уй-жойли бўлиши керак бўлган ўғилларнинг бири ўрисдан, бири қозоқдан туриб, сингилларига мактаб формаси ҳам олиб беролмай, аёллар мардикор бозорида мижоз келишини кутиб сарғайган онажонига қўнғироқ қиляпти:
– Ая, мустақиллик байрамингиз билан табриклайман…
(“Митти ҳикоялар” туркумидан)