Кеча “Ватандош” клубида тил ҳақида 4 соатча баҳс-мунозара бўлди. Ўзбекча равон гапирган бошқа миллат вакиллари олқишланди. Элдор Асанов Отатуркнинг тил қонунини “ё 3 ойда қабул қиламиз, ё ҳеч қачон” деганини эслатди, Қобул Дўсов ҳукумат тил муаммосини ҳал қилишга бир тийин ҳам ажратмаслигини айтди. Ақида хоним шунча одам йиғилиб, тепадагиларни тебрата оламизми ўзи, деган ҳақли савол берди.
Мен Иномжон акадан унинг маркази чет элликларга ҳам ўзбек тили ўргатишини сўрадим. Тилимиз кенгроқ тарқалиши, ривожланиши учун хорижликлардан фойдаланиш энг муваффақиятли усуллардан бири. Уларни адабиётимизни таржима қилишга қизиқтирсак бўлади. Лекин Қ. Дўсовнинг гапини ҳам унутмаслик лозим: ҳукумат бунинг учун бир тийин ҳам бермайди. Негалигини биласиз. Умуман, тил, ватанпарварлик, миллий қадриятлар борасида ҳамма қўлидан келганини қилади, эркинроқ одамлар бу борада кўпроқ ва фойдалироқ иш қилади, қўлидан ҳеч нарса келмайдиганларнинг аксари эса тепада ўтирибди.