Гулнора опа ва оқсаётган ижодий бирдамлик

Ўзбеклар ичида қилаётган лойиҳаларим, таржималаримдан ич-ичидан хурсанд бўладиганлар, қўллайдиганлар саноқли, шулардан бири мана шу рассом ва адиба Гулнора опа бўладилар. Инглизчада бемалол сўзлашадилар ва ёзадилар.
Резиденция дастуримиз кунлари шамоллаб қолиб, қатнаша олмадилар, аммо гоҳ молиявий, гоҳ маънавий ёрдам таклиф этиб, қалбан биз билан бирга бўлдилар. Бугун бутун ижодкор ва принцип, аччиқ ҳаётий тажриба, оқсаётган ижодий бирдамлик ҳақида гурунглашдик. Шу суратни совға қилиб кетдилар.