Аэропорт паспорт назоратчисига аъло баҳо!

Ўтган ҳафта билет ёзадиган ходимни деб ёзувчи Рашида Исмоилий Тошкент-Истамбул рейсидан қолиб кетди, билетини кейинги рейсга аранг тўғирладик, шукур, эсон-омон Нью-Йоркка етиб олди. Кайфияти тушган ҳолда паспорт назоратига келдик, назоратчи у билан бир муддат гаплашиб қолди, кўнглини кўтарди, ўта гўзал муомала қилди, шунча узоқ жойдан келибсиз, яна келиб туринг, илтимос, деди. Ҳаммасини инглизча айтди! Рашида аянинг чеҳраси қуёшдай ёришиб кетди!

Бугун Тошкент аэропортида бошқа ойналарда қисқароқ навбат бўлсаям, ойнаси олдида кўпчилик тизилиб турган ўша паспорт назоратчисининг ҳузурига келиб, раҳмат айтдим. Ёнида турган баҳолаш тизимида “аъло” баҳони белгиладим. Бу назоратчининг исм-шарифини эслаб қолинг: Мирзабек Агатов. Ҳозир аэропорт маъмуриятига хат ёзиб, унга мукофот ёзишларини илтимос қиламан.