МИСОЛИ
Шунча дуру-жавҳар на ҳожат, Нега керак ахир бошпана? Тор лаҳадга етгум ниҳоят, Бир кун бўлар ахир тош пана! Кишан солмиш қўлимга бу дам, Шижоатни қиламан канда. Янги кунга босгайман қадам, Мисоли ҳеч ўлмайдигандай…
Жисму жон қораймиш ғубордан, Не бахт, бир завқ етгай ифордан, Яшашни ул яшил баҳордай Кел, қайта бошлаймиз, юрагим. Умримиз асли-ку ҳайрия, Фанонинг бақога сайри-я, Ўтмишнинг барига хайр дея Кел, қайта бошлаймиз, юрагим.