Ҳам жамол, ҳам камоли бордур!

Устозим Жамол Камол хотирасига *** Ҳақгўй шоир узоққа эмас, Зулжалоли Аллоҳга кетди! Ҳар замонда бўлмиш ҳамнафас Оввора халқ – фаллоҳга кетди! Деманг, шоир бунда йўқ энди, Ҳар жойда бор Аллоҳга етди! Ул пок, анвор дилларга қўнди… На олчоқ, на суллоҳга[…]

Трилёнлар ютилар Ўзбекистонда

Ташқарида учар бомбалар гоҳо, Қайдадир хуррамлик кезар аҳёнда. Ошқозони тўлмас юз бошли юҳо Трилёнларни ютар Ўзбекистонда! Бунда дил ёрганинг шикоятинг-ла Қайтиб ўз бошингни ерлар, биродар. Қонун ижросига жавобгар минглаб Жонда йўқ тутуриқ, йўқдир ирода! Шундайки, ҳар нени ёзгунг тортмай тап,[…]

Бу дунёда дўстимиз қолдими?

Дўстлар, постларим асосан чет элликларга қаратилгани ва кўпинча инглиз тилидалиги боис, саҳифамда бир оз тозалаш ишларини бошлайман. Мени маъзур тутинглар: ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлганини муваффақият сифатида кўз-кўз қилаётганлар, аъзоларнинг аксари, шунча қўлидан тортганимга қарамай ҳечам эркинлик томон қадам қўймаган ва[…]

Мен ўшаман!

Мен ўша… Мен ўша ёлғизлик Паноҳи бўлолган дилдайман. Юраксиз, бечора, ҳолсиздек Севиш-севмасимни билмайман. Мен ўшаман, Ғамнинг бўйлари Вужудидан турган таралиб Ва истовчи кўнгил кўйлаги Қолишини ишққа ўралиб! Мен ўшаман!

Бузғунчи ташқи кучлар ким?

Бузғунчи ташқи кучлар ким бўлди экан? Улар ғарбдами, жанубдами? Кимдан эҳтиёт бўлмоғимиз керак, нега аниқ айтишолмайди? Одатда, расмийлар тилига чиқара олмайдиган гапни норасмийлар баралла оммага сиздиради. Аммо бузғунчиларни таниб олганимизда ҳам муаммо дарров ечилиб қолмайди-ку. Жамиятдаги жуда кўп низоларнинг ечими,[…]