Сербиялик таржимонлар Тошкентда

Дунёнинг ҳар бурчида ижодкор дўстларим бор. Бугун Сербия пойтахти Белграддан келган таржимонлар Милия Жовикик ва Мария билан Ойбек уй-музейига бордик. Милия Европадаги машҳур ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил романини серб тилига ўгирган. Яна Маҳмуд Қошғарий, турк фольклоридан намуналар ҳам таржима қилган.[…]

My poems in ‘Madness’ anthology in Nepal

Непал пойтахти Катмандудаги “Red Panda Books” нашриётида 101 мамлакатдан 297 шоир шеърлари жамланган антологияга каминани ҳам киритишибди. Биз Баҳром Рўзимуҳаммад билан “Илонбалиқ”, “Қуш тили” номли халқаро антологиялар чиқаргандик. Раҳматли шоир Муҳаммад Ғаффор нашриёт босишни орқага суравергани учун “китобимизни қачон чиқарасан?”[…]

Аэропортда ўзбек визасини кутиб ўтирган америкалик шоир

Кристофер Меррилл бундан аввал ҳам Ўзбекистонга келган, у пайтлар америкаликлар учун юртимизга виза олиш осон эмас эди. Кристофер учоққа билет олиб, Айова аэропортида ўтирар, ҳали ташқи ишлар вазирлиги визасини тасдиқлай демасди. Визаси чиқишига умид қилиб, махсус дастур тайёрлаб қўйгандик. Кристофер[…]

Гётеда Дирк Скиба фотокўргазмаси

Кеча Тошкентдаги Гёте институтида фотограф Дирк Скиба олган ўзбек ва бошқа Марказий Осиё ижодкорлари суратлари кўргазмаси очилди. Дирк ўтган йили Ўзбекистонга келгани ва унга бу лойиҳасини амалга оширишда бир оз ёрдам берганим ҳақида илгари ёзгандим. Кеча Дирк мендан “Гёте институти[…]

Алвидо, Януш домла!

 Ўтган куни ўзбек адабиётининг Польшадаги катта тарғиботчиси, психолог олим ва таржимон Януш Кржизовский вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин! Илтимос, сизлар ҳам дуоларингизда эсланг бу серғайрат инсонни… Дунёда 40 миллионга яқин одам сўлашувчи поляк тилига Алишер Навоийнинг “Қуш тили”, “Лайли ва[…]

Фрнцузлар Навоий ҳақида?

Ёзувчи Жавлон Жовлиев постидан иқтибос: “Эртага французлар Навоий ҳақида, немислар Фаробий ҳақида ўз талқинларида, тарихий ўрганишларида фильм қилишлари мумкин ва бундан хурсанд бўлишимиз керак. Уларни ҳеч қандай жаҳон қонунлари чекламайди. Чунки бу улуғ боболаримиз бутун жаҳон учун қизиқ ва эътиборли.”[…]

Кэт Танг Тошкентда

Танишинг: бу Кэт Танг, нью-йорклик ёзувчи, Колумбия университетида бадиий ижод соҳасида ўқиган. Ҳикоялари “Electric Literature”, “Pigeon Pages”, “Driftwood Press” каби нашриётларда босилган. Кўп вақтини ижод ҳақида ўйлашга сарфлайди, аммо баъзида ўзи ҳам бир нарсалар ёзиб туради. Бугун Ойбек уй-музейи директори[…]

Майкл Броди ва Тошкентдаги Сиэтл парки

Бу – Майкл Броди, зоолог олим, иқлим ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши мавзусида Ўзбекистондаги университетларда дарс берган. Ҳозир Қишлоқ хўжалиги университетида ишламоқда. Ўзбек паловининг деярли ҳамма турини татиб кўрган. Рамазондан кейин унга ловияли ош пишириб бермоқчиман. Вашингтонда ҳам у билан “Рус-Уз”[…]