Ғўддайсин

Ғўддайиш ҳам эви билан-да! Ичимиздаги ўзимизникиларга бот-бот сизнинг ҳам кўзингиз тушадими? Ҳатто ўйин-кулги қилиб, сал жилмайиб кетсин, деб атайин тўйга чақирсангизам, ғўддайиб келиб, суюқ тортилмасдан аввалоқ ғўддайганча зални тарк этади. Мажлисларда-ку турқи қандоқ бўлишини аниқ тасаавур қиляпсиз аллақачон. Ўўўў, чет[…]

Корейс бизнесига йўл!

“ДЭУ Юнител”да ишлаган ҳамкасбларим яхши билади – корейслар юртимизда корхона очса, ўзигаям олади, ўзимизниям жуда яхши сийлайди ва қўллайди! Ҳалигача мистер Хан, Чой, Ким, Жонг кабиларни, улар билан ишлаган йилларимизни завқ билан эслаймиз! Лоф эмас, ҳар ойда камида бир марта[…]

“Мўровусин!”

Бу йигитчани қишин-ёзин катта йўл четида бомдоддан хуфтонгача нон сотиб ўтирганини кўраман. Уловни олдига тўхтатиб, “битта” ишорасини қилсангиз бўлди, зипиллаб қора салафанга иссиққинасидан солиб беради. “Яхши ишлаб келинг!” дея дуо қилиб, қўл силкиб ҳам қўяди ортингиздан. Қўли гул. Бир гал[…]

Дўст орттирайлик…

Қизиқ, бир чорасиз колхозчи қизини оддийгина ҳамшираликка ишга жойлаш учун «кўкида» пора талаб қилишаётганини айтиб турган бир паллада фалон прокурорнинг ўғлини товламачилик учун қидирувга беришибди. «Илгари замонларда» ким мазахўрак бўлган эса, ҳеч йўқ Московда сарой ё мулки бўлгани аён бўлмоқда.[…]

Сиздан кутмагандим!

Ҳамкасбимнинг ўзаро суҳбатда “Гуссарский”ни корзинка дўконидаям сотишяпти, аптекадан анча арзон, деганини эшитиб, кулгимни аранг қайтарарканман, “Сиздан кутмагандим!” деёламан ғалати бўлиб. “Вой, нега?” – давом этади у. “Агар билмоқчи бўлсангиз: Турмушга чиқмаган қизлар билан гаплашсам, тортинмай “нега эрга тегмаяпсиз?” деб сўрай[…]

Яшаш учун рухсатнома

“Қўлингизни очинг, онахон” дейди участка нозири, онамнинг кафтига қора куя суриб, оқ қоғозга бостиради, бармоқ изларини олади. Шериги бир нарсаларни ҳужжатлаштириб ўтиради. “Қоидаси шундай, узр” дейди, хижолат чеккандай, қизаргандай бўлади. Бу ерда одамлар икки нарсадан бениҳоя шодликка тўлади: рўйхатга қўйилганда[…]

Афу эт…

Таровеҳда қоим тураркан, Парвардигор сўзларига қулоқ тутган кўйи Юрак билан астойдил тиллашса бўлади. Аниқроғи, юракни оғизга солганча, нурли лаҳзалару нафис ифор қўйнида ўз-ўзингизни Сирот кўпригида тургандай тутиш имкони бор. Бир титраб олмайсанми? Ғарч!! Юракнинг кичик парчаси кўчиб тушади. Шахсий гуноҳларинг[…]

Қайдасан?

Кўчиб кетмагандирсан? Ё кечиб кетганмисан? Ишқилиб, кечикмасам бўлди. Сени топишим керак, мактабдош! Иккинчи синфда ўқирдим, сен бир синф паст. Катта танаффусда ҳайитликка олганим бир сўмни йўқотдим, йиғидан кўзларим шишди, устозим сабабини сўради, айтдим. Орқа партадаги кимдир қўшни синфдаги ўқувчида, яъни[…]

Ҳаж

Бу – шу ўлкалардаги энг узун навбат. Ёзилиш осон, илгарига сурилиш ва тасдиқлатиш – пул. Болалигида бувасидан Макка деган жойда мўъжизалар содир бўлиши ҳақидаги ҳикоятларни кўп эшитган, умуман, Арабистон, Каъба, ҳаж бисотидаги энг, энг муқаддас ва азиз номлар бўлиб келди.[…]

Бурун

Тағин қип-қизариб кетди. Тошма тошмагани аниқ, кундалик егулиги ўша-ўша, бировдан ҳуркиб-қўрқадиган ҳам эмас. “Яна мени севишяпти шекил” деган ўйда тўхталди. Ғалати севишади. Тушда кўришган бўлса ҳам, кечга яқин мунгли соғинчни “смс” орқали хабар қилишади. Ҳеч нарсага ва ҳеч кимга қарамай[…]