Қайдасиз ватанпарварлар?

UzLAB резиденция дастуримиз шундайки, унда қатнашган ҳар бир хорижлик иштирокчи реал Ўзбекистонни қалбига жойлаб кетади, қайта-қайта эслайди, ёзади, завқланади, бошқаларга сўзлайди. Бизникилар эса ҳеч йўқ маҳаллий харажатларни қоплашга ёрдам беришсайди! Қайдасиз ватанпарварлар? Филиппинлик Элис Сун-куа Ўзбекистон ва ўтган октябрдаги ижодий[…]

Қоҳира, китоб байрами ва дўстлар дийдори

Дунёда ярим миллиардга яқин аҳоли яшовчи 20 дан ортиқ араб мамлакати бор. Шу йил бошидан ўша араб дунёсига ижодий саёҳат кўзладим. Замонамиз араблари орасида дунё тан олган йирик олимлар, ихтирочилар талайгина. Адабиёт соҳасида Нобель олган ёзувчиси ҳам бор. Топинг-чи мен[…]

LSL да бир кун

Наманган марказидаги LSL хусусий мактаби ўқувчиларининг чет элда ўқиш, хорижлик ўқитувчиларни мактабга таклиф этиш, талаба визаси олиш билан боғлиқ саволларига жавоб бердим. Масалан, 11-синфни битириш арафасида чет элга ўқишга бораман дея ҳаракатга тушиш тўғри бўлмайди. Бундай ният бўлса, ҳаракатни энг камида[…]

“Нега хорижда муқим қолиб кетмагансиз?..”

Бир обуначим сўраяпти: “Менга сизнинг ҳаёт йўлингиз ва шахсиятингиз қизиқ. Шунча давлатга бориб ҳам бирортасида нега муқим қолиб кетмагансиз? Ёки келажакда Ўзбекистондан бошқа ерга бориб яшаш ниятингиз борми?” Қисқа жавобим мана бу: Бунга сабабларим ва баҳоналарим етарли. Ҳали бирор чет[…]

Зебунисо бўйича илмий иш қилган борми?

Бизда Зебунисо бўйича кимлар илмий иш қилган? Мен унинг инглиз тилига ўгирилган китобларини топдим. Ҳинд шоири Маган Лаъл ва шотланд шоири Жесси Дункан Вестбрук таржима қилган китоб 1913 йили Нью-Йоркда босилган экан.   Яна бири “Зебунисо кўзёшлари” номли китоб, у[…]

Ёзишни, ўз ҳисобингиздан китоб чиқаришни тўхтатинг!

Бугун “Зебунисо” романи муаллифи Сулаймон Ҳайдар билан кўришдим. Тарихий роман экан. Зебунисо Ҳиндистонда туғилиб, ўша ерда (баъзи манбаларда Покистоннинг Лаҳорида деб кўрсатилган) дафн этилган. Деҳлига бордингизми, сўрайман муаллифдан. Йўқ, ҳеч чет элга чиқмадим ҳали, жавоб қилади сочи оқарган ёзувчи. Мен[…]

Азамат: “Ё тўхтанг, ё Ҳиндистонга кетинг!”

Ёзувчи дўстим Азамат Қоржовов ёзяпти: “Тўғри, ёзувчи деган инсон ўз ҳисобидан китоб чиқаришини эшитсам ҳайрон қоламан. Озроқ пул жамғаргандим, шу пулимга қанча китоб чиқаршим мумкин деб мендан кўп сўрашади. Китобга меҳри борлигидан қувонаман, шу билан бирга ўз пулига китоб чиқаришни[…]

Жаҳон тилларида тиллашиб

Тошкентдаги ҳамма адабиёт ва санъат музейларини кезиб чиққан Гулсанам бугун ўзи ўқиётган Жаҳон тиллари университетига таклиф қилди: иккита алоҳида учрашув-мулоқот бўлди. Ҳаммамиз инглизчамизни сал-пал яхшилаб олгандай бўлдик. Халқаро ижодий тажрибам, таржималар, резиденцияларимз ҳақида гапирдим. Савол сўраган фаол талабалар китобли бўлишди,[…]

Поезд халқсиз силжиган

Илёс ва Ботиржоннинг “Ватандош” клубида атом электр станцияси (АЭС) мавзусида ўтган йиғилишга бордим. Ҳар доимгидай давлат ва мустақил экспертларнинг фикри ҳар хил чиқяпти. Кўпчилик қатори мен ҳам АЭС қурилишига қаршиман. Икки марта АҚШга атайин муқобил энергия мавзусини ёритиш учун журналистларни[…]

Алёна Ельцова билан танишув

Бугун Коми Республикасидан келган шоира Алёна Ельцова билан танишув ва мушоира бўлди. У шеърларида кўпроқ бетакрор табиат, хусусан фасллар алмашуви, илкбаҳор ва қор ўйинларини тасвирлайди. Китоблари фин, инглиз тилларида ҳам чиққан; ҳозир тадқиқот институтида ишлаяпти. Комида 720 минг киши яшайди,[…]