Илёс ва Ботиржоннинг “Ватандош” клубида атом электр станцияси (АЭС) мавзусида ўтган йиғилишга бордим. Ҳар доимгидай давлат ва мустақил экспертларнинг фикри ҳар хил чиқяпти. Кўпчилик қатори мен ҳам АЭС қурилишига қаршиман. Икки марта АҚШга атайин муқобил энергия мавзусини ёритиш учун журналистларни олиб бориб, шамол турбиналари ва қуёш панеллари ёрдамида ток олиш Ўзбекистон учун ҳар томонлама арзонроқ ва қулайроқ бўлишини кўрганман. Аммо поезд силжиган, халқ билан ҳисоблашмай, қарор қабул қилиб бўлинган. Ҳеч бўлмаганда бу борада ривожланган, шаффоф тизимли мамлакатлар билан ҳамкорлик қилмаса, ҳолимиз вой бўлади. Эркин ва дадил фикрлар учун платформа-минбар бўлаётган “Ватандош”га минг раҳмат! Тез орада жаҳон саҳнасига чиқолмай, мудраб ётган адабиётимиз ҳақида ҳам очиқ мулоқот ташкиллашини кутаман.