Наманган марказидаги LSL хусусий мактаби ўқувчиларининг чет элда ўқиш, хорижлик ўқитувчиларни мактабга таклиф этиш, талаба визаси олиш билан боғлиқ саволларига жавоб бердим.
Масалан, 11-синфни битириш арафасида чет элга ўқишга бораман дея ҳаракатга тушиш тўғри бўлмайди. Бундай ният бўлса, ҳаракатни энг камида бир йилл аввал бошламоқ керак. Чет элда ўқишга кетиш анча узун жараён.
Бу йўлда сабр, қунт, интизом, тўғри режалаштириш ва жиддий ёндашув зарур.
Тўғрисўзлик, ўз кучига ишониш, тажрибали одамдан маслаҳат сўраш ҳам сизни кенгроқ йўлга олиб чиқади. Энг муҳими, танқидий фикрлаш, нега дея савол сўраш ва ўрганганларни мулоҳаза қилишда давом этмоқ керак.