Таржима ва таҳрир бекати

#Таржима ва таҳрир бекати: Кеча бир талаба қизимиз менга ўзи қилган шеърий таржимани текшириб беришга юборди. Бошида мен негадир у ўзбекчадан инглизчага қилинган таржима деб ўйлаб, ўша уч бандли шеърнинг инглизчасини ўзимча таҳрир қила бошладим. Мана шеърнинг бошланиши: Инглизча: Hope is[…]

Эндрю билан Тошкентда

Ўзбек классик ва жадид шеърияти инглизча таржимони Эндрю Станиланд билан эски шаҳарни айландик. Қодирий номли ижод мактаби ёнида ўз лойиҳаларимиз ва орзуларимиз ҳақида суҳбатлашдик. Бундай мактаблар учун Эндрю каби хорижлик дўстлар билан танишиш жуда фойдали бўлар эди. Унинг китоблари ва[…]

Ҳеч йўқ 100 ўзбек ижодкори четга чиқсин…

АҚШдаги Айова шаҳрига биринчи ўзбек ёзувчи-резидент бўлиб борганимга 21 йил тўлди. Орадан шунча йил ўтибгина ўзбек ижодкорлари халқаро ижодий резиденция дастури, фестиваллар нималигини сал-пал тушуна бошлади холос, бироқ ҳануз ундай дастурларда иштироки, камина тавсияси билан омади чопган 3-4 кишини айтмаса,[…]

Таржима – комплекс адабий жараённинг гўзал бир қисми

“Элтуз” саҳифасида Талант Толерантнинг таржимага оид таҳлилий постини ўқидим. Баракалла! Анчадан буён бунақа батафсил, таҳлилий, очиқ бир мақола ўқимагандим! Ёзувчилар уюшмаси таржима кенгаши ҳар йили ўтказадиган йиғин бошида ҳар сафар ўқиб эшиттириладиган нутқ бўлибди! Таржима ҳақида шундоқ кенгроқ гап кетганда[…]

АҚШда “Ўзбекистон куни”

21 йил бурун АҚШдаги мактабда “Ўзбекистон куни”дан лавҳа. Болаларни қаранг: стол-стулни бир четга суриб, диққат билан тикилиб турганини кўринг. Ўшанда дарс охирида ўқувчиларга истаган саволингизни беринг, деганим ва бир болакайнинг “Ўзбекистонда сизлар ҳам “Кола” ичасизми?” деган саволи ёдимда қолган.

Уят қолмади!

Бу немис фотографи Дирк Скибани ким эслайди? Уч йил аввал 29 август куни у ўзбекистонлик ижодкорларни суратга олиш ва жаҳон адиблари галереясига қўйиш учун атайлаб юртимизга келган, ўшанда биз тузган рўйхат узунгина эди. Агар Дирк шу кунларда келиб қолса, энди[…]

Мишель Ўзбекистонда

Ҳонгконгда яшайдиган, асли австралиялик дўстим Мишель Гарнау Ўзбекистонга келди. У Бухорода ўтадиган замонавий санъат кўргазмаси (биеннале)да қатнашади. Мишель — Шанҳай халқаро адабиёт фестивали асосчиларидан бири ва тадбиркор аёл. У билан ўтган йили Ҳонгконг халқаро адабиёт фестивалида танишган, бир гуруҳ шоир[…]

Ёзувчи – давлат тизимининг бир қисми эмас!

Навоий асарларини таржима қилган Борис Пастернак Нобелдан воз кечди. Жан-Поль Сартр эса Нобелни рад этар экан: “Ёзувчи ҳеч қачон давлат тизимининг бир қисмига айланмаслиги керак”, дейди. Ҳиндистонлик Арундҳати Рой ва Маҳасвета Деви ҳукумат зўравонликка кўз юмганда мукофотларини қайтариб берди. Бенжамин[…]

Чет элда китоб чиқарайми?

#Савол-жавоб Бир ёш дўстимиз сўраяпти: “Инглизча шеърий китобимни чет эл нашриётларида чоп эттирмоқчиман. Нашриётларни биласизми, тахминан нархи қанча? Жавоб: Бу усулни “селф-паблишинг” ёки “вэнити паблишинг” дейилади ва нормал ижодкорлар одатда бу йўлни танламайди. Лекин чет элда ўз пулингизга китоб чиқариб[…]