Сербиялик таржимонлар Тошкентда

Дунёнинг ҳар бурчида ижодкор дўстларим бор. Бугун Сербия пойтахти Белграддан келган таржимонлар Милия Жовикик ва Мария билан Ойбек уй-музейига бордик. Милия Европадаги машҳур ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил романини серб тилига ўгирган. Яна Маҳмуд Қошғарий, турк фольклоридан намуналар ҳам таржима қилган.[…]

My poems in ‘Madness’ anthology in Nepal

Непал пойтахти Катмандудаги “Red Panda Books” нашриётида 101 мамлакатдан 297 шоир шеърлари жамланган антологияга каминани ҳам киритишибди. Биз Баҳром Рўзимуҳаммад билан “Илонбалиқ”, “Қуш тили” номли халқаро антологиялар чиқаргандик. Раҳматли шоир Муҳаммад Ғаффор нашриёт босишни орқага суравергани учун “китобимизни қачон чиқарасан?”[…]

Бу қайси эл?!

Ҳақ сўз айтар забонларни Дарахтлардай кесадирлар, Суви, гази йўқ жонларни Шилган алдаркўсадирлар. Бу қайси эл? Шоирларда тутуруқ кам, Эркни сотар шон-шарафга Муллалари Худони ҳам Қайишар, дер хон тарафга. Бу қайси эл? Ноиблари қарсаксевар, Зўр элмиз, деб мужда қилар. Ҳокимлари тарсаквервар,[…]

Олтин қалам – олдин салом

Эски замонлар тараф юз бурган, чин эркин матбуоти йўқ юртдаги миллий “олтин қалам” бундан буёғига “олдин салам”га айланиб бораверади шекил. Так чтў, мукофотга илинмаган дўстлар, эндиям сарой янгиликлари ёритувчисига айланмасангиз, ҳолвани тушингизда кўраверасиз. Биламан, орангизда ҳали катта юракли журналист ва[…]

Аэропортда ўзбек визасини кутиб ўтирган америкалик шоир

Кристофер Меррилл бундан аввал ҳам Ўзбекистонга келган, у пайтлар америкаликлар учун юртимизга виза олиш осон эмас эди. Кристофер учоққа билет олиб, Айова аэропортида ўтирар, ҳали ташқи ишлар вазирлиги визасини тасдиқлай демасди. Визаси чиқишига умид қилиб, махсус дастур тайёрлаб қўйгандик. Кристофер[…]

Жим турмасангиз бўлди!

Ёш шоир ва таржимон дўстимиз Раҳмат Бобожон “Илҳом” мукофоти ва у билан боғлиқ ноҳақликлар ҳақида ёзибди. Охири “энди жим юрмайман” дебди. Мана унинг постига ёзган қисқа коментим: “Сал ўзингизга келяпсиз. Эндиям жим юрманг. Жим юрганингиз учун мукофот илинжида бўлгансиз, аммо[…]

Мариянинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби қачон таржима бўлади?

Бугун Ўзбекистон ҳақида “Тўртинчи устун” номли китоб ёзган, Ватанимиз, халқимизни жону дилдан севувчи болгариялик шоира, ёзувчи Мария Филипова туғилган кун. 3 йил аввал ўша китобини болгар тилида чоп эттирди, рус тилига ўгириб, яхши бир муҳаррир кўригидан ўтказди, аммо ўзбекистонликлар у[…]

Инглизчани қофиядош сўларни ёдлаш орқали ўрганиш

Ижодкорлар инглиз тилини “қофиядош сўзларни ёдлаш ва гапда қўллаш” усулидан фойдаланиб ўрганишса, анча осон бўлади. Масалан, master сўзини ёдлаганда faster, pastor, disaster сўзларини қўшиб ёдланади – шунда сўзлар тез эсда қолади, сўз бойлиги ортади. От кишнайди, ит вовуллайди, эшак ҳанграйди…[…]

“Шум бола” ҳақида суюнишга ҳали ааанча бор!

“Шум бола” ҳақида хабар.уз ёзган қуйидаги линкдаги хабарга кўзингиз тушгандир? Энди бу ердаги бир “сир”ни очиб ташласам: бу 100 таликни аниқлашда миллионлаб китобхонлар эмас, балки атиги 177 киши иштирок этган, уларнинг иккитаси эса Ўзбекистондан, сиз уларни танишингиз мумкин: АОКА директори[…]