
Энг қизиғи, радиокарнайдан таралаётган овоз қадрдоним, собиқ ҳамкасбим, ҳозир аэропортда авиадиспетчер бўлиб ишлаётган Роза опаники эди! Шошилганча учоққа чиқиб, жойимга ўтирарканман, Роза опа телефон қилдилар, салом-аликдан сўнг: “Учаётган сизми ё адашингизми?”- сўрадилар. “Ўзимман!” дедим хотиржам қилиб. “Яхшиям борсиз, рейсдан қолишимга сал қолди-я!”
Янаям қизиғи, Роза опа шошилиб қўнғироқ қилганидан микрофонни ўчириш эсидан чиққан, суҳбатимиз бутун аэропортга эшитилиб турган экан! (Охирги гап ҳазил)????