Хуршида опадан янги китоб

Хуршида опаникига бордим, халқаро ижодий резиденция аъло даражада ўтди, деб мақтадилар. Ўзлари Қўқонда бўлганлари учун қатнашолмадилар, бу сафар давраларни гуллатиб, ҳаммани шўх рақсга чорлайман, дедилар. Оталари, 80 дан ошгач ҳам кеча-кундуз китоб титиб, зиё тарқатиш ва илм билан машғул бўлган жуда катта тилшунос олим Насимхон Маматов ҳақида китоб ёзиб, нашриётга топширибдилар, чиқса, талаба ва устозлар чуқурроқ ўрганиши, ўрнак олиши учун университетларга тарқатмоқчилар. Устоз Ҳамид Исмоил узоқ йиллар аввал Чўлпон шеърини русчага ўгирган эканлар, ўша таржима ҳақидаги 30 бетлик гўзал мақолаларини ўқиб бердилар. Опа Насимхон домланинг яна икки киши билан Увайсий девонини 1963 йили нашр этишганини эслатдилар. Чет эллик бир дўстим ўша девонни ахтариб юрганди, маълумот жўнатиб қўйдим.