Асаримни таржима қилиб берасизми?

Cавол: Ҳикояларимни юборсам, инглиз тилига таржима қилиб берасизми? Қанча бўлади? Ё бошқа кишига таржима қилдиришим керакми? Жавоб: 1) Мен асосан, ўзимга ёқса, кўпроқ шеър таржима қиламан ва бепул қиламан. Гонорар олган пайтларим ҳам бўлади; бунинг учун таржима лойиҳаси бюджети расман[…]

Кузги мустақил ижодий дастуримиз учун нималар керак?

20 дан ортиқ чет эллик адиб иштирокидаги кузги халқаро ижодий дастуримизни чиройли, муносиб ўтказиб олиш учун бизга харажатларнинг қайсидир бўлагини кўтарадиган, халқимизнинг ичидан чиққан қўли очиқ, сахий дўстлар, ҳомийлар керак. Бу кўпчилик билан қилинадиган халқ дастури бўлгай, иншаАллоҳ! Харажатлар рўйхатини[…]

Мориц ва ўзбекистонлик командаси

Йиллар аввал германиялик бастакор Мориц Гагерн ва “ЮнайтидТаклиф Бенд” гуруҳи шеърларимни қўшиққа солиб, ўзгача композиция тузганди. Бир тинглаб кўринг! https://m.soundcloud.com/united-taklif-band/04-one-off-minor?in=united-taklif-band%2Fsets%2Fkafkent

Кузги дастуримиз учун кимлар керак?

Кузги халқаро ижодий дастуримиз учун Бизга Тошкент шаҳрида яшовчи мезбон шоир ва ёзувчилар керак! Улар чет эллик меҳмон ижодкорларни ўз хонадонларида яшашга таклиф этадилар, ўзаро дўстлашадилар, бир-бирларининг асарларини таржима қиладилар. Кузги ижодий дастуримиз учун бизга (оғзаки ва ёзма) таржимонлар керак![…]

Росен билан бир кун

Нью-Йоркдан шўро адабиёти ва киноси тадқиқотчиси, санъатшунос профессор Росен Джагалов Тошкентга келди. Ёзувчи Эркин Аъзам унга инглиз тилига таржима қилинган китобини совға қилди. Таржимашунос Хуршида Муҳаммад ва рассом Гулзода у билан ўзбек адабиёти тарихи ва рассомчилиги ҳақида суҳбатлашишди, шўро даврида[…]

Туркман президенти ва шоири

2011 йил Туркманистон президенти Ўзбекистонга келган. Ташриф ва тадбирлар Тошкент ё Самарқандда эмас, балки айнан Бухорода бўлиб ўтган. Дўстимнинг айтишича, бунга туркманнинг буюк шоирига бўлган ҳурмат-эҳтиром сабаб бўлган. Топишмоқ: 18-аср ўрталарида Бухоронинг Кўкалдош мадрасасида ўқиган ўша шоир ким эди? Сизнингча[…]

Саидносирбой, Ҳамза ва талабалар

Ўтган куни Ойнур опа катта боболари, маърифатпарвар, жадид, ўзбекистонлик талабаларнинг чет элда ўқиши учун мунтазам ҳомийлик қилган Саидносир Миржалиловга бағишланган китоб совға қилдилар, кеча учоқда тезда ўқиб чиқдим. Китобда Ҳамза Ҳакимзода ҳақида ҳам ўйлантирадиган маълумот бор. Бир гал у Саидносирбойга[…]

Маҳаллангизда қайси ёзувчи, шоир ё рассом яшайди?

Кеча Баҳром Рўзимуҳаммадни кўришга бордик. Ҳассага суяниб остонада ўзи кутиб олди. Хурсанд бўлдик! Тузалгани рост бўлсин! Немис тилига ўгирилган китоби, қайта босилган биринчи китобчаси, таржимадаги инжиқлик ҳақида гаплашдик, Балдауф хоним, Яков Таубе, Евтушенкони эсладик. Ойбек уй-музейи ҳам ўша атрофда эди,[…]

Уюшмага ишониш?

Мендан бадиий таржима соҳасида Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида кечагина эълон қилинган президент қарори ҳақида муносабат сўрашяпти. Қисқа фикрим мана бу: Халқаро адабий лойиҳалар, фестиваллар, мукофотларни ташкиллаштиришни ёзувчилар уюшмасига ишониш худдики Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилишини Россияга ишониб[…]

Никола ва Марко билан Берлинда

Ёнимдаги шоир Никола Мажиров, наригиси хорватиялик Марко. Никола македониялик, Европадаги шоирларнинг олди. Ижимоий тармоқларда саҳифаси йўқ, лекин жуда машҳур бу шоир. Электрон почтадан фойдаланади холос. 7 йил аввал 29 май куни мен Берлинда эдим. Никола анча йил аввал мен борган[…]