Ҳар ой оз-оздан

30 йил аввал Абдумажид Азим билан “БВВ” газетасида танишгандим. Бугун уни инглиз тили ўрганишга руҳлантирдим. “Набирам жуда яхши ўзлаштирган, мен ҳам уддалармиканман?” “Бўлмасам-чи!” дейман, “ҳали 6 ойда инглиз болалар адабиётидан таржима қилишга ўтасиз!” “Турсун Али ака, ҳар йили китобингиз чиқади, ўзингиз-чи, чет[…]

Севаргул опанинг Клара исмли қизи

Абдурауф Фитрат қизи Севаргул опадан ҳаммангизга салом ва дуолар! Опа юзлаб шогирдлар етиштирганлар, улар орасида етук давлат арбоблари, элчилар, дипломатлар бор. Бугун 60-йилларда узоқроқ ўлкадан Тошкентга ўқишга келиб, киролмасдан сарсон юрганда ўз уйларидан жой берган, қизларидай бўлиб кетган Клара исмли[…]

Абдураҳмон Эргенч билан суҳбатимиз туркча журналда

Йил бошида турк дунёси маданияти ва адабиётига бағишланган журналда ёш ижодкор дўстим Абдураҳмон Эргенч билан замонавий адабиёт муаммо ва ечимлари ҳақидаги суҳбатимиз эълон қилинди. Линкни босиб, ажойиб дизайн қилинган ушбу туркча журнал материаллари билан тўлиқ танишишингиз мумкин. Жиддий саволлар тузиб,[…]

2026 йилга ёруғ юз билан

(Йил якунлари ўрнида) 2025 – баракали, муваффақиятли ижод йили бўлди, бунга эса ижодкорлар учун хориж журналларида чиқиш, резиденция ва фестивалларда қатнашиш, чет эл адиблари билан учрашиш имкониятларини мунтазам улашиб борганим асосий сабаб бўлди, деб ўйлайман. Мени йил давомида қўллаган дўстларим,[…]

Таржима қилганим китоблар қўлимга тегди

Элга керакли китобларни топиб, кетма-кет босиб турган ноширимиз Жамшид Жавлонга раҳмат! Китоб чиқариш учун жуда баракали келди-да бу йил, шукур! Руминияда дўстим Танер Мурат ҳайкулар китоби таржимасини бир нечта тилда нашр этди. Кеча каминанинг ўзбекча таржимаси етиб келди! Китоб бошида[…]

Яна “халқаро” мукофотлар ҳақида

Мен адабиёт соҳасидаги ҳар хил мукофотларни инкор қилмайман, фақат адабий жамоатчиликни реал ҳолат билан таништиришни истайман. Воқелик шундаки, “халқаро” ё “мукофот” деб эълон қилинаётганларнинг ҳаммаси ҳам расман тан олинган ёки нуфузли эмас. Масалан, дунё бўйлаб жуда кўп “ўзини-ўзи ташкил қилиб[…]

Боку таассуротлари

Бокунинг ҳавоси аъло! Кузнинг охири бўлишига қарамай, бу ерда кечки баҳордай илиқ ҳаво ҳукм суряпти, атиргуллар очилиб ётибди. Кўркам Низомий боғи, гавжум Фузулий театри майдонида сайр қилдим. Адабиёт музейи ҳам шу атрофда. Боку ижодкорларни қадрлашни билади: шоирлар, ёзувчилар, рассомлар, бастакорлар,[…]

Сунъий интеллект ҳақида янги таржима китобимиз

#Янги таржима китоб Сафардалигим учун ҳали қўлимга олмадим. Аммо таржима китобингиз чиқди, деган хабар ҳам узоқдалигингда кўнгилга хурсандчилик олиб киради. Сунъий интеллект ҳақидаги ўзбек тилида мавжуд илк китоб бўлса керак. “Пир” нашриёти яхши китоблар чиқаришда бардавом бўлсин, ходимлари ҳеч чарчашмасин! Китоб[…]