Саволлар учун очиқ мулоқот майдони

“1000 китоб” лойиҳаси доирасида китобларни тарғиб этиш босқичига ўтилгани билан табриклайман! Бу – жуда муҳим ва тўғри қадам. Аммо бу жараён тор доирада қолиб кетмасдан, мамлакат миқёсида давом этса, унинг таъсири анча кучли бўлар эди. Китоб атрофида мулоқот, муҳокама ва савол-жавоб[…]

Бугун уларнинг қадрига етинг!

О, Самарқанд аҳли, қандай гўзал, фахрланса арзигулик ўғлонларингиз бор! Бугун уларнинг қадрига етинг! Каримберди ака каби ижодкорлар ташаббуси билан ўтаётган бундай адабий байрамлар айнан бугунги кунда жуда зарур. Китоб тақдимоти, китоб ярмаркаси, ёзувчилар билан очиқ мулоқот – булар жамиятимизни маънавий[…]

Диққат: янги ташаббус! Delphics Uzbkeistan!

Диққат: янги ташаббусга чорлов! Камина International Delphic Council  Ўзбекистондаги вакили бўлдим. Унинг илдизлари Юнонистондаги Дельфи шаҳри ва Дельфик (Пифий) ўйинларига, милоддан аввалги 582 йилга бориб тақалади. У мусиқа, адабиёт, театр, рақс, тасвирий санъат, фильм, фотография, архитектура, кулинария, ҳунармандчилик, тўқимачилик каби анъанавий[…]

Каримберди ака ва Нобель

Мен Каримберди акадай ўз ижодини фаол тарғиб қилаётган ва китобхонлар қўлловига эришаётган бошқа бирор ўзбек ижодкорини деярли кўрмаяпман. Келинглар, уни янада қўллаб-қувватлаймиз! Самарқандда кичик китоб ярмаркаси ўтказиш, имзо кунлари ва мушоиралар ташкил қилиш, умуман китоб тарғиботи билан шуғулланиш – бу[…]

Янги китоб кафеси ва кучли китобхонлар клуби

Янги китоб кафеси ва кучли китобхонлар клубини кашф этдим: “Минор” метросига жуда яқин жойда. У ерда олим ва ажойиб китобхон Ҳаёт Сайдалиев “The Innovator’s Dilemma” китоби ҳақида содда, тушунарли тилда қизиқ мисоллар билан гапириб берди. Айниқса, дилемма тушунчасини Мусо алайҳиссалом[…]

Карим Баҳриев хотираси

Бугун жасур шоир ва таржимон дўстим – Карим Баҳриевни Аллоҳ ҳузурига кузатдик. Мен билган ҳақиқий ўзбек шоирлари кўп эмас, лекин Карим ака шулардан бири эди. Жамиятимиз унинг қадрини, афсуски, кейинроқ англайди. Ё умуман англамайди ва жуда тез унутади. Карим ака[…]

Бир бошга бир ўлим

Яхши бир олим ё ижодкор ўлса, жамиятимиз бир қалқиб олади. Аксар аҳоли мансуб бир қатлам худди куйингандай, “тилини тийиб юрганда кўпроқ яшарди”, дейди ва ўзини бундан буён кўпроқ иҳота қилишга ўтади, ўзи чизволган қизил чизиқларини баттар қалинлаштиради: “эркин ва жасур бўлиш[…]

EBRD адабиёт мукофоти – 2026: Ҳамид Исмоил

Лондонда яшайдиган ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) тақдим этадиган нуфузли “EBRD адабиёт мукофоти – 2026” учун шортлистга киритилди. Унинг америкалик Шелли хоним таржима қилган “Бизким – компьютерлар” (We – Computers) романи танловнинг энг сара 10 та асари қаторига[…]