Ҳазрат Навоий чет элларда

Алишер Навоий туғилган куни арафасидагина оммавий равишда эсланиб, таваллуди тантана қилинадиган ҳазрати инсонга айланиб қолмаслиги тарафдориман. Хорижлик бир дўстим “ҳар тонг шоирнинг бир ҳикматини ўқиб, кун бўйи ундаги маъноларни мушоҳада қилиб юрилса, инсон қалби нурланиб бораверади” дея эътироф этганди. Юртимизда ҳазрат таваллудига бағишланган барча тадбирлар учун сарфланадиган ресурсларни жамлаб, Ҳиротга зиёрат поезди очилса аъло иш бўларди!

Ўтган ҳафта муҳтарам Абдураззоқ Юнус домладан ҳазрат Навоий учун ҳажжи бадал қилганларини эшитиб, таъсирландим. Жуда улуғ иш-ку! (Навоий уч бора ҳажга ният қилиб, Маккага бора олмаган). Орамизда Қуръонни хатм қилиб, савобини Навоий руҳига бағишлагувчилар борлиги шубҳасиз. Илоҳо, “Аллоҳумма мағфирлана, вал-асатизина…” дея самимий дуога қўл очганда бизларнинг ҳам дуоларимиз ул табаррук зотга етиб бориб, руҳларини шод айласин.

Ҳазрат Навоий ижодини чет элларда тарғиб этиш билан боғлиқ заррача ҳиссам қуйидагича:

  • Турсуной Содиқова, “Навоий гулшани” рисоласи инглизча таржимаси (қисман “Қуш тили” халқаро баёзига киритилган, вебсайтларда эълон қилинган);
  • “Алишер Навоий” бадиий фильми таржимаси, инглизча субтитрлаштирилган ва АҚШда намойиш этилган;
  • “Навоий ва Гули” саҳнаси АҚШдаги Айова шаҳар театрида;
  • “Қуш тили” ва Навоий ижодига оид маъруза Деҳлида ўтган тасаввуф анжуманида (Гари Дик билан бирга);
  • “Қуш тили” халқаро шеърият антологияси (биринчи бобда Навоий асарларидан чет тилларга қилинган таржималар, мақолалар ўрин олган, бутун дунёдаги 70 дан ортиқ шоирларга, халқаро шеърият фестивалларига, шеърият шайдоларига тарқатилган);
  • “Раққоса айиқхоним” (Лаура Уиттон, АҚШ) уч тилда; Тошкентда босилган
  • Януш Крзизовскийга “Лисонут тайр” ва ғазалларни поляк тилида Варшавада нашр этишга техник ёрдам;
  • Навоий ғазалларининг инглизча таржимаси (“Жаҳон адабиёти” журнали лойиҳаси, 2016 йил охирларидан бошлаб, ҳар сонида бериб борилмоқда).

Бу лойиҳалар билан мана бу линкларга кириб, танишиш, ўқиш ва бемалол фойдаланиш мумкин, фақат қаердан олинганини кўрсатиб ўтилса тўғри бўлади.

http://azamabidov.uz/?s=%D0%9D%D0%B0%D0%B2%D0%BE%D0%B8%D0%B9

http://azamabidov.uz/?s=Navoi

http://azamabidov.uz/?s=birds

http://azamabidov.uz/?p=509