Марлени Меҳиа Жарамилло

*** Ёғдунинг назари Қатлиомни бошлаб юборар. Мавританлар пайғамбари айтганидай Соат тўхтаб қолар Судралиб-судралиб юрасиз сиз ҳам. Октябрнинг майин шамоли Афюнини чиқади сочиб Орзуларингиз ўлкасига   Қурбақалар Ичар қонингиз. Бўйи етиб улғайганлари Туғиб ташлар янги жонларни   Қонунларнинг сири очилар.  […]

Булат Окуджава

Гуржи қўшиғи Кўмгум узум уруғ тафтли тупроққа, Новдага лаб боссам, узилар чарос, Улфатлар чорланур, дилда ишқ оққай, Оламда бошқача яшамоқ на соз?   Йўқлаб келганларим, бўлинг меҳмоним, Юзга ростин айтинг, мен кимларга хос. Хатою гуноҳим кечар раҳмоним, Оламда бошқача яшамоқ[…]

49/51

Дунёда бир эркакка олти-етти аёл тўғри келади, деган эски статистика хаёлимнинг бир четида сақланиб қолган экан. Кечаги хабардан ҳайрон қолдим: 49/51. Ҳеч ишонгим келмасди. Бу бизнинг ўлкада қарийб ҳар бир тирик жоннинг ўз жуфти бор, дегани эди. Ундоқ десам, ён[…]

Ризқ

Кексайиброқ кўринган чўлоқ қўнғир ит чўққайган кўйи бомдодга чақирилган азон овозини охиригача эшитиб бўлгач, ҳовли тўридан лапанглаганча меҳмонхона олдига келиб турди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, эшик аста очилиб, ичкаридан жигарранг йўлли сариқ мушукнинг боши кўринди. Ит бир керишиб оларкан, беозоргина[…]

Эй ҳаёт, бунчалар ширинсан, лазиз

Эй ҳаёт, бунчалар ширинсан, лазиз, Лолаларанг дунёда ҳар онинг азиз. Нурафшон кунлар-чун шукримиз мўлдир, Ойдин дуоларга қалбимиз тўлдир. Руҳу жонимизни асра, Худойим, Армону ғамларни кеткизгил доим. Оламда тинчликни этгил барқарор, Поёнига етсин қирғину террор.

Бизни севганларни суй, Парвардигор!

Мен қаттиқ эмасман, қаҳрим оҳиста, Измингсиз на шодлик, на андуҳим бор, Ишқли қулларингга қаноат иста, Бизни севганларни суй, Парвардигор! Дил, бир парвосиз деб куймаса ортиқ, Ёлғизим, деб қучса ичикканинг жон. Магар тоза хулқли Дўст этсанг тортиқ, Бағрин тўлдирмоққа йўл бергил,[…]

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида кичкинтойларга атаб ёзганим, “Гулхан”да чиққан мана бу шеърлар эсимга тушиб кетди:

Қушча Тезроқ учгин, эй қушча, Ёмғирда қолиб кетма! Тағин қуёш чиққунча Толиқиб, ҳориб кетма! Шамол эсмоқда дув-дув, Сув шилдираб оқмоқда. Бизникига кириб тур, Қара, ёмғир ёқмоқда. Ақлсиз жўжа Кир-чир жўжа кўзгуда Ўз аксин кўриб қолди. Жаҳли чиқиб бир зумда Кўзгуга[…]