“Чўткий” кун

“Чўткий” кун бўлди: тушликни Эврил Турон билан қилмоқчийдим, сал четроқдаги дала ҳовлига кетиб қолибди; “Ойнур”нинг инглизчасини хорижда босиш ҳақида гаплашдик. Кеча топишмоқ-постимда ёзганимдек, совға китобларни эгаларига ташлаб ўтдим. Рюкзак тўла китоб билан метрога тушдим, Навоий бекатига ўтишда милиционер акахон “қанақа[…]

Ёмғир ва қор Дўрмондаги донишмандларимизни зиёрат қилиш, ширин суҳбатларини тинглаш, дуоларини олишга тўсқинлик қилмади. Жамол Камол, Erkin A’zam, Азим Суюн, Турсун Алининг файзли хонадонлари кузнинг тилло рангларига бурканибди. “Бировдан ёмонлик кўришни истасанг, унга яхшилик қил”, “Дунёга муносиб адибларни берайлик”, “Сезмаса, билмаса, кўрмаса[…]

Muslima va Muhsinjon

Муслима ва Муҳсинжон – Опа-ука икковлон, Суяр бир-бирин доим, Эътиборли, мулойим. Бешга кирар яқинда, Сўзлар одоб ҳақинда, Муслимахон укасин Тўғирлайди ёқасин. Муҳсинжон эса уч ёш, Чаққонгина, лек ювош. Қулоқ тутар опага, Чиқмас баланд тепага. Тегмайди ҳар нарсага, Жилмаяди барчага. Муслима[…]

Яшаш учун рухсатнома

“Қўлингизни очинг, онахон” дейди участка нозири, онамнинг кафтига қора куя суриб, оқ қоғозга бостиради, бармоқ изларини олади. Шериги бир нарсаларни ҳужжатлаштириб ўтиради. “Қоидаси шундай, узр” дейди, хижолат чеккандай, қизаргандай бўлади. Бу ерда одамлар икки нарсадан бениҳоя шодликка тўлади: рўйхатга қўйилганда[…]