Китоблари Америкада босилган шоир ва ёзувчиларимизга қутлов ва дўппини осмонга отиш ҳақида яна баъзи гаплар

«Фейсбук»да ўтган ярим йил ичида уч-тўрт нафар ўзбек шоир ва ёзувчиларининг китоблари АҚШдаги «Лулу» нашриётида босилгани хабарига муҳтарам ўқувчининг ҳам кўзи тушган бўлса керак. Ўзбек ижодкорларини чет элда нашр этилиши, умуман, хорижга чиқиши ва тарғиб этилишига чин дилдан қувонадиган, бу[…]

Дўрмон донишмандлари

Кеча Эркин Аъзамнинг туғилган куни эди. Бир кун аввал британиялик муҳарриримиз Кэрол Ермакова билан хабарлашган, шу баҳона Эркин акага телефон қилиб, тез орада Лондонда чиқаётган янги китоби ҳақида бир нарсаларни аниқлаштиргандим. Эрталаб ёзувчига “СМС” ёзиб, муборакбод этдим. Китобсевар укам музаффар[…]

РАШИДА ИСМОИЛИЙ АБУБАКР

РАШИДА ИСМОИЛИЙ АБУБАКР – шоира, драматург ва ҳикоянавис, 1941 йили Ғарбий Африкада жойлашган Бенинда туғилган. 60-йилларда у киндик қони томган порт шаҳри Котонудан Нью-Йоркка кўчиб ўтган. Африка санъати ва ма даниятини кенг тарғиб қилиш баробарида Рашида Исмоилий бадиий ижод соҳасида[…]

Ғаниматим…

Гурс қулайди чинорим, Дард ҳилпирар шохида, Учар ёғоч суворий Елкамнинг ардоғида. Ҳар қўмсаган маконда Жон тирик-да бўл қўноқ. Умр отлиқ дўконда Ғаниматим, қарқуноқ. Ярабсан-ку азамга, Афсус чекмоқми афсун? Келмасанг жанозамга Ҳечам бўлмасдим маҳзун. Мен кетаман Худога, Сен тирик-да бўл иноқ,[…]

Афу эт…

Таровеҳда қоим тураркан, Парвардигор сўзларига қулоқ тутган кўйи Юрак билан астойдил тиллашса бўлади. Аниқроғи, юракни оғизга солганча, нурли лаҳзалару нафис ифор қўйнида ўз-ўзингизни Сирот кўпригида тургандай тутиш имкони бор. Бир титраб олмайсанми? Ғарч!! Юракнинг кичик парчаси кўчиб тушади. Шахсий гуноҳларинг[…]