Рати Саксена (Ҳиндистон)

Рати Саксена – ҳинд шоираси, 1954 йилда таваллуд топган. Жайпурдаги Ражаштон Университетида сабоқ олган. Ведалар, айниқса, Атҳарваведа бўйича махсус тадқиқотлар олиб борган. Инглиз, ҳинд ва малаялам тилларида шеърий китоблари босмадан чиққан. Шеърлари кўпгина тилларга, жумладан, форс ва италян тилларига таржима[…]

Праяг Сайкиа (Ҳиндистон)

Ассамлик шоир ва ёзувчи доктор Праяг Сайкианинг асл касби шифокор бўлиб, унинг олти шеърий ва бир ҳикоялар тўплами нашр этилган. «Тонгни интиқ кутиб» шеърий тўпламида Праяг Сайкианинг инглиз тилида ёзган шеърлари жамланган. Шеър ва таржималари турли хил нашрларда, жумладан, Саҳитя[…]

Нгуен Фан Ке Май (Вьетнам)

Нгуен Фан Ке Май Вьетнам шимолидаги кичик бир қишлоқда туғилган, кейинчалик мамлакат жанубидаги Меконг Делтада ўсиб-улғайган. 1992 йили у Австралияга ўқишга кетиб, у ердан қайтгач Ветнамдаги ҳукуматга қарашли ва нодавлат ташкилотлар ривожига ҳисса қўшган. Асосан аёллар ва болалар муаммосига катта[…]

Ҳусайн Ҳабаш (Сурия)

Шоир Ҳусайн Ҳабаш 1970 йилда Суриянинг Африн вилоятидаги курдлар яшайдиган Шайхул Ҳадид қишлоғида таваллуд топган. Айни пайтда у Германиянинг Бонн шаҳрида истиқомат қилади. Илк шеърий китоби “Гуллар қатида” деб номланган. Курд ва араб тилларида ижод қилувчи шоирнинг тўртта шеърий китоби[…]

Меники эмассан, юрагим…

Юрагим, Меники эмассан бошқа, Энди бегонадир тўлишган ақлим, Бугун тинч, не тушар эртага бошга, Мен ҳам яшашгами сиз каби ҳақли? Меҳрим, Кўзларимни очдинг уммондай, Чўкканинг манзилда таъна, маломат, Дунё не кўрдики мендай ёмондан, Кутганим бўлсинми комил ҳаловат?

Ҳаной

Гўзалларни кўриб чиқаман ўздан, Руҳимда ўрмалар Ҳаной баҳори! Наҳотки дилдорим чиқади эсдан, Наҳот тўкилади ишқим оҳори?! Ҳаной! Мен ҳам бир бандаман юраги зада, Баҳор юртимда ҳам мени изларми? Ахир мен ҳам гоҳи пана-панада Бағрида исингим келар қизларни! Ҳаной!

Кеча

Уйинг тўлиб қолар: дўстлар қадами, Нигоҳи, гуноҳи, ҳислари ила, Шеърга никоҳланган, ўтли қаламли, Тошкентнинг энг гўзал қизлари ила. Сўфи дўппингга ҳеч қилмаслар парво, Ҳирқа кийиб кел, деб қиларлар кулгу, Шукур, дейсан, ҳали эмассан танҳо, Деразадан чиқиб кетади қайғу. Мусиқа ҳавода[…]

***

Ҳар кун, Юрагимда инжа интиқлик, Бўйнимга осилар соғинч қўллари, Ҳорғин боғчаларда унар тиниқлик, Кутиб сарғаяди умрим йўллари. Кўзимга инади баҳорий анвор, Бағримни тўлдирар ойдин тазарру. Бунчалар лазиздир олами асрор, Ҳаёт қандоқ азиз, умр – табаррук! Ҳар кун, Бир илиқлик туғилар[…]

Ҳеч денг…

Сизни кўп қўрқитдим, мазлума хоним, қушдай питирлайди қалб қанотлари, дилними қийнаган севги гумони ва аллакимларнинг илтифотлари? Қочасиз, Тилингиз қилар сотқинлик, тутқун гўзаллардай топмайсиз қўним, Бизни дўст дейишга сўзингиз йўқ, лек Мудом ортимиздан илжаяр ғаним.

Зиёратгоҳда

Қабрлар оралаб тентийсан хомуш, Намозшомга азон айтади майса. Бир кун очилгайдир сенга бу оғуш, Керилиб ётволгинг келар жилмайса… Тупроқнинг устида топмайсан ҳузур, Руҳни парчалаган нокас зулмими? Ўргатгандай бўлар, оҳ, аҳли қубур Лаҳадга кирволиш илмини…