Ҳеч йўқ 100 ўзбек ижодкори четга чиқсин…

АҚШдаги Айова шаҳрига биринчи ўзбек ёзувчи-резидент бўлиб борганимга 21 йил тўлди. Орадан шунча йил ўтибгина ўзбек ижодкорлари халқаро ижодий резиденция дастури, фестиваллар нималигини сал-пал тушуна бошлади холос, бироқ ҳануз ундай дастурларда иштироки, камина тавсияси билан омади чопган 3-4 кишини айтмаса,[…]

Ёш олима билан танишув

Бир ёш, зийрак олима билан танишдим. “Америка ҳикоялари” китоби керак экан, совға қилдим, шу баҳона ҳозирги замон ўзбек ва жаҳон ҳикоячилиги, унинг шу мавзудаги илмий иши, яна драбллар ҳақида гаплашдик. Бу аёл ҳамма ёш ёзувчиларимизнинг ҳамма ҳикоясини ўқиб чиққанга ўхшади:[…]

Чўта нитў!

Чўта нитў!Китоб дўкони очилиб, баландпарвоз нутқлар ирод этилди-ю,Набижон Боқийнинг олдиндан эълон қилинган “Юртменбошининг кундалик дафтари” китоби ҳали дўконга етиб келмабди. “Тирилиш” нашриёти, энди “жасоратингизга балли!” демоқчийдим-а! Китоб ростдан ҳам чиққан бўлса, энди Набижон акани чақириб, тақдимотини ўтказмасангиз,, “Сеул мун”га борсам,[…]

Таржима – комплекс адабий жараённинг гўзал бир қисми

“Элтуз” саҳифасида Талант Толерантнинг таржимага оид таҳлилий постини ўқидим. Баракалла! Анчадан буён бунақа батафсил, таҳлилий, очиқ бир мақола ўқимагандим! Ёзувчилар уюшмаси таржима кенгаши ҳар йили ўтказадиган йиғин бошида ҳар сафар ўқиб эшиттириладиган нутқ бўлибди! Таржима ҳақида шундоқ кенгроқ гап кетганда[…]

Яхшироқ эркак бўламизми?

Бекатда узоқдан келгани кўриниб турган бир хола яқинлашиб Янги ТошМИга қайси автобус боради, деб сўради. Қарши тарафга ўтасиз, аммо бу ердан битта автобус билан боролмасангиз керак, жуда узоқ, дедим. Шунда ёнида унинг бемор набираси, сал нарида эса яна бир момо[…]

АҚШда “Ўзбекистон куни”

21 йил бурун АҚШдаги мактабда “Ўзбекистон куни”дан лавҳа. Болаларни қаранг: стол-стулни бир четга суриб, диққат билан тикилиб турганини кўринг. Ўшанда дарс охирида ўқувчиларга истаган саволингизни беринг, деганим ва бир болакайнинг “Ўзбекистонда сизлар ҳам “Кола” ичасизми?” деган саволи ёдимда қолган.

Уят қолмади!

Бу немис фотографи Дирк Скибани ким эслайди? Уч йил аввал 29 август куни у ўзбекистонлик ижодкорларни суратга олиш ва жаҳон адиблари галереясига қўйиш учун атайлаб юртимизга келган, ўшанда биз тузган рўйхат узунгина эди. Агар Дирк шу кунларда келиб қолса, энди[…]

Мишель Ўзбекистонда

Ҳонгконгда яшайдиган, асли австралиялик дўстим Мишель Гарнау Ўзбекистонга келди. У Бухорода ўтадиган замонавий санъат кўргазмаси (биеннале)да қатнашади. Мишель — Шанҳай халқаро адабиёт фестивали асосчиларидан бири ва тадбиркор аёл. У билан ўтган йили Ҳонгконг халқаро адабиёт фестивалида танишган, бир гуруҳ шоир[…]

Ёзувчи – давлат тизимининг бир қисми эмас!

Навоий асарларини таржима қилган Борис Пастернак Нобелдан воз кечди. Жан-Поль Сартр эса Нобелни рад этар экан: “Ёзувчи ҳеч қачон давлат тизимининг бир қисмига айланмаслиги керак”, дейди. Ҳиндистонлик Арундҳати Рой ва Маҳасвета Деви ҳукумат зўравонликка кўз юмганда мукофотларини қайтариб берди. Бенжамин[…]