Ҳар ой оз-оздан

30 йил аввал Абдумажид Азим билан “БВВ” газетасида танишгандим. Бугун уни инглиз тили ўрганишга руҳлантирдим. “Набирам жуда яхши ўзлаштирган, мен ҳам уддалармиканман?” “Бўлмасам-чи!” дейман, “ҳали 6 ойда инглиз болалар адабиётидан таржима қилишга ўтасиз!” “Турсун Али ака, ҳар йили китобингиз чиқади, ўзингиз-чи, чет[…]

Эсиз қоғоз!

Банкда ўтирибман. Одам сийрак. Столда “Янги Ўзбекистон”. Сарлавҳаларни ўқийман. Ривожланиб кетибмиз-ку. Тиражи – 33000. Эсиз қоғоз. Энди банк қоғозларини яна кўп бошқа ҳужжатларга қўшиб, азондан узун жонли навбатда туриб, ростданам ривожланган давлатга визага ариза топшираман. Шенген давлатлари, Япония, Австралия, АҚШ,[…]

Севаргул опанинг Клара исмли қизи

Абдурауф Фитрат қизи Севаргул опадан ҳаммангизга салом ва дуолар! Опа юзлаб шогирдлар етиштирганлар, улар орасида етук давлат арбоблари, элчилар, дипломатлар бор. Бугун 60-йилларда узоқроқ ўлкадан Тошкентга ўқишга келиб, киролмасдан сарсон юрганда ўз уйларидан жой берган, қизларидай бўлиб кетган Клара исмли[…]

Абдураҳмон Эргенч билан суҳбатимиз туркча журналда

Йил бошида турк дунёси маданияти ва адабиётига бағишланган журналда ёш ижодкор дўстим Абдураҳмон Эргенч билан замонавий адабиёт муаммо ва ечимлари ҳақидаги суҳбатимиз эълон қилинди. Линкни босиб, ажойиб дизайн қилинган ушбу туркча журнал материаллари билан тўлиқ танишишингиз мумкин. Жиддий саволлар тузиб,[…]

2026 йилга ёруғ юз билан

(Йил якунлари ўрнида) 2025 – баракали, муваффақиятли ижод йили бўлди, бунга эса ижодкорлар учун хориж журналларида чиқиш, резиденция ва фестивалларда қатнашиш, чет эл адиблари билан учрашиш имкониятларини мунтазам улашиб борганим асосий сабаб бўлди, деб ўйлайман. Мени йил давомида қўллаган дўстларим,[…]

Таржима қилганим китоблар қўлимга тегди

Элга керакли китобларни топиб, кетма-кет босиб турган ноширимиз Жамшид Жавлонга раҳмат! Китоб чиқариш учун жуда баракали келди-да бу йил, шукур! Руминияда дўстим Танер Мурат ҳайкулар китоби таржимасини бир нечта тилда нашр этди. Кеча каминанинг ўзбекча таржимаси етиб келди! Китоб бошида[…]

Ўзингизни ҳам ўйланг энди

Аллоҳ “Анкабут» сураси 20-оятида инсонларга қарата “Ер юзида сайр этиб юринглар ва махлуқотларни У Зот аввал-бошдан қандай яратганига назар солинглар” дейди. Сайр-саёҳатни севувчи одам тобора бағрикенг, тоқатли бўлиб боради. Айниқса, яқингами-узоққами, фарқи йўқ, саёҳатни одат қилиш ижодкорни ўстиради. Тўғри, масалан,[…]

Болангизни бағрингизга босинг…

Биз шундай бузилган дунёда яшаяпмизки, инсонлар фақат қайсидир миллатга, ирққа ёки этник гуруҳга мансублиги учун ўлдирилмоқда, тазйиққа учрамоқда. Ўтган куни Россиядаги мактабда ўлдирилган 10 ёшли тожик болажон тақдири эса бизни яна бир бор: “Қаёққа кетяпмиз?” деган савол устида жиддий ўйлашга[…]

Яна “халқаро” мукофотлар ҳақида

Мен адабиёт соҳасидаги ҳар хил мукофотларни инкор қилмайман, фақат адабий жамоатчиликни реал ҳолат билан таништиришни истайман. Воқелик шундаки, “халқаро” ё “мукофот” деб эълон қилинаётганларнинг ҳаммаси ҳам расман тан олинган ёки нуфузли эмас. Масалан, дунё бўйлаб жуда кўп “ўзини-ўзи ташкил қилиб[…]