Фаластинлик ва исроиллик шоирлар билан

Камина фаластинлик ва исроиллик шоирлар билан, араб ва яқудийлар билан дунёнинг турли бурчакларида катта-кичик мушоираларда, форумларда қатнашганман, бирга битта хонада яшаганман. Араблар ва яқудийлар ўзаро ҳурмат-эҳтиром кўрсатганига, ёрдам берганига, бир-бирига ёвқараш қилмаганига гувоҳ бўлганман. Диний мансублик ё тарафкашликка бурсак, муаммо[…]

There is a bird

THERE IS a BIRD Whispers claim I am a bird, A creature amid all seasons. Yet self-comprehension, absurd, Longs for wings, fleeing life’s reasons. But hold back those flattering tones, Don’t orchestrate grand eulogies. There’s a bird, once freely flown,[…]

Шилиб-шилиб олсанг

Шилиб-шилиб олсанг-да бот-бот, Минг-минг йиллар олтингугурт сурт, Янги тоза тери битмас ҳеч, Босиб ётар вижир-вижир қурт — Қўтир тизим бул. Қиёматнинг дошқозонида Қиёмдайин милён йил қайнат — Ўзгармайди асло ҳукумат. Исрофил-сур бузса-да дунё Пинагини бузмас мутеъ халқ — Абадий Рўё.

Талабалар кунида

Бугун халқаро талабалар куни экан. Мен “олтин давримни” 90-йиллар бошида ўтказганман. Шаҳарда ўсганим билан ҳар йили пахта мавсумида жон деб далага ошиқардим: моҳир теримчи бўлиб кетганман! Бир кунда энг кўп терганим 125 кг бўлган, аммо баъзи курсдошларим кунига 150, ҳатто[…]

Ўчир-ўчир!

Ўчир-ўчир! Вой-дод, зўр пост бўлса ҳам, Замонга мос бўлса ҳам Айни ҳақ, рост бўлса ҳам Ўчир-ўчир! Катта бош кўрмай туриб Қонсираб, ҳурмай туриб, Битталаб қирмай туриб Ўчир-ўчир! Тўқи шоҳга мадҳия, Ёт овозга раддия, Бошқасини қатъиян Ўчир-ўчир! Бекор нуқма бармоқни, Тутатмай[…]

Кел, ошна, бўримас, ўхшайлик дўстга!

Ўзга сайёраликлар қўшиғи Кел, ошна, бўримас, ўхшайлик дўстга! Тиниб, тўхтатайлик танқидни таққа! Кел, қўйнинг терисин ёпамиз устга, Ботса ботаверсин булар ботқоққа! Кел, биз ҳам бўламиз мулойим маддоҳ, Ҳоким-у амирнинг бошин силаймиз! Кунда ё кун ора торттириб оҳ-воҳ Айтган нарсасини обдон[…]

Урра! Урраа!

Тил шўрлаган – аччиқ ул! Дил кирлаган – санчиқ ул! Эл хўрлаган – балчиқ ул! Урра-урра! Рози кам, мўл разолат, Қози жам, нўл адолат, Кўзи нам, қўл хижолат, Урра-урра! Фурсат бор, фаросат йўқ, Шаҳват бор, шижоат йўқ, Хилват бор, ҳаловат[…]

Бирлашма мустақилми?

Кеча Хуршида опа билан мустақил ижодкорлар бирлашмаси ва Book.uz тадбирига бордик. Зўр! Худди Чикаго ё Нью-Йорк жазз кафесидаги мушоира ва мусиқа кечасида ўтиргандай бўлдим! Эътибор беринг: бу янги “мустақил ижодкорлар бирлашмаси”! Бу – менинг фокус гуруҳим! Уларга баъзи гапларимни айтиб[…]

Айб бўлганми ҳеч ўғрида ҳам?!

Айб бўлганми ҳеч ўғрида ҳам? Дунё кездим: “Ватан” деганда Ҳеч битта халқ урмас кўксига! Биз юрт ишқин қилмаймиз канда, Лек кўпимиз қашқа, ўксиган! Мисол: четда устоз бир парқу, Кимса қилмас босим, дағдаға… Ҳеч халқ биздай “адолат бор-ку!” Дейилганда отмас қаҳқаҳа![…]

“Ўзга сайёраликлар” қўшиғи

Ўзга сайёраликлар қўшиғи Кел, ошна, бўримас, ўхшайлик дўстга! Тиниб, тўхтатайлик танқидни таққа! Кел, қўйнинг терисин ёпамиз устга, Ботса ботаверсин булар ботқоққа! Кел, биз ҳам бўламиз мулойим маддоҳ, Ҳоким-у амирнинг бошин силаймиз! Кунда ё кун ора торттириб оҳ-воҳ Айтган нарсасини обдон[…]