Мендан айтиш…

​Чет тилларини яхши ўзлаштириб, республика танловида ғолиб бўлган 70 ўқувчи ва 14 устоз Буюк Британияга отланди. Бу яхши хабар. Энди мен киритган таклифга ҳам очилишса, зўр бўларди! 10 нафар ижод мактаби ўқувчиси ва ўқитувчисини хорижий сафарга олиб чиқишсин, майли, ҳозирча[…]

Ижодкорлар Телеграмда

​Бир нечта ижодкор юритаётган Телеграм каналларини кузатиб бораман, яхши постлар тагига коментлар ёзаман, луқма ташлаб тураман: бефарқ эмаслигим шу-да. Обуначилар сони депутат-шоира Гулбаҳор Саидғанида 110; Зебо Омоновада (кечинма ва руҳият) 55; Дилфуза Қосимовада 80; Ойбек уй-музейида 100; наср.уз гуруҳида 120;[…]

Сал бошқача ўйлаш…

Сизнингча, янгилик сайтлари ёзаётган мана бу хабар учун қарсак чалишимиз керакми: “машҳур 1000 та асар ўзбек тилига таржима қилинади.” Менимча, йўқ. Сал бошқачароқ ўйлаб кўрайлик-чи: 1000 та китоб таржимаси бу ҳазилакам иш эмас. Бу шунчаки сон эмас, балки “машҳур” сифати[…]

“Ёр-ёр”даги Нодира

Сойиб Хўжаев билан Бахтиёр Ихтиёров бош ролларни ўйнаган “Ёр-ёр” фильмини эслайсизми? Фильмдаги “Дугоналар, бормисиз, омонмисиз!” дея куйлаётган 5 ёшли қизалоқ чиққан эпизодни яна бир кўринг. Ўша қизалоқ мана шу Нодира опа бўладилар! Танишинг: Нодира Ҳусанова, таниқли иқтисодчи, Фулбрайтчи олима, Жаҳон[…]

Тарих: Қумлоқдаги болалар уйи

Севаргул опа – Абдурауф Фитрат қизи – дадалари қамоққа олинганидан кўп ўтмай оналарини ҳам “халқ душмани”нинг хотини сифатида қамоққа тиқишганини сўзларкан, ўзларини Қумлоқ маҳалласидаги болалар уйига топширишганини эсладилар. Қумлоқ маҳалласи қаерда экан, ҳозир ҳам ўша машъум йилларда қамалганларнинг болалари сақланган[…]

Ўзбекистондан лауреат ҳали-вери чиқмайди

Ўзбеклар ичидан ҳам адабиёт соҳасида Нобель мукофоти соҳиби чиқиши мумкинми? Тақдирига ёзилган бўлса, негаям чиқмасин? Ўша пайтда ўзбек ёзувчиси, шоири ё драматурги Ўзбекистонда бўлмаслиги ҳам мумкин. Яъни дод деб бу ердан аллақачон кетган бўлади. Аммо тахмин қилиш мумкинки, ҳозирги қолоқ[…]

Наманган ва Афғондаги Машраб

Мен бюджетдан миллиардларни сарфлаб, буюк шоир ва алломаларимизнинг қабрларини зийнатли, безакли, йирик мажмуа ё мавзолейларга айлантирилсин, демайман. Аммо Навоий, Бобур, Беруний, Машраб ва ҳоказо улуғларимизнинг қабрлари ҳозирги Ўзбекистонда бўлганда, балки аҳвол сал бошқачароқ бўлиши мумкин эди, дея яхши хаёл қиламан.[…]

Ҳаммага омад!

Бу юртда янгилик дейдиган ҳеч нарса қолмади: ҳамма позициялар эгалланган, қарорлар қатъий, ўзгар(тир)ишга ҳожат йўқ. Мусаффо осмонда – қарғалар; гапирувчи тўтилар – қафасда; мухолифатга йўл ёпиқ. Ҳой, сиз, суриш керак деганлар, қайдасиз? Яккам-дуккам кетганлар, оилангизни ҳам олиб кетинг, ўша ёқларда[…]

Инсташеърият, Твикшн, Твиттерейче…

Мен бадиий ижод соҳасида ҳам “бир хилликдан ва классик усулдан қочиш”ни, янгича кўринишдаги ҳаракатларни ёқлайман. Авлодлар алмашар, янгича технология ва чексиз имкониятлар юзага келаверар экан, хилма-хиллик ва биз аввал кўникмаган жанр ва ифода усуллари тобора ўсиб боришига табий ҳол деб[…]

Бизнинг миллат…

110 йил аввал Абдулҳамид Чўлпон ёзганидек, “Биздан бошқа миллатларга кўз солсак кўрамизки, аларнинг олти ёшдан олтмиш яшар қариларина қадар адабиётдан бир лаззат олуб охир умрига қадар адабиёт ўқуб эшитмакни вазифаи миллиясидан ҳисоб қилур. Мана шунинг учундирки, Оврўпонинг ҳар шаҳар ва[…]