Ёзишни, ўз ҳисобингиздан китоб чиқаришни тўхтатинг!

Бугун “Зебунисо” романи муаллифи Сулаймон Ҳайдар билан кўришдим. Тарихий роман экан. Зебунисо Ҳиндистонда туғилиб, ўша ерда (баъзи манбаларда Покистоннинг Лаҳорида деб кўрсатилган) дафн этилган. Деҳлига бордингизми, сўрайман муаллифдан. Йўқ, ҳеч чет элга чиқмадим ҳали, жавоб қилади сочи оқарган ёзувчи. Мен[…]

1000китоб нима бўлди, бўтам?

“1000 КИТОБ” лойиҳаси бўйича май ойидаги тадбирда давлат бюджетидан қанча олиниб, қанча сарфлангани, мустақил аудит бўладими ё йўқ, нашриёт, таржимон ва ҳ. хизмат кўрсатувчиларни танлашда манфаатлар тўқнашуви, таниш- билишчиликка йўл қўйилмадими каби солиқ тўловчилар сўраши зарур бўлган саволларни бергандим. Ўшанда[…]

“Тўртинчи устун” етиб келди

Хушхабар! Болгариялик ёзувчи Мария Филипованинг Ўзбекистонга бағишланган “Тўртинчи устун” романи болгар ва рус тилида Тошкентга етиб келди! Ёш ношир Жамшид Жавлон эса асарни ўзбек тилида босиш ҳаракатини бошлаб юборди! Чимкентлик ижодкор дўстлар Мунаввара опа ва Комилжон акалар таржимани якунлашяпти. Ҳаммаларига[…]

Ўроз Ҳайдар омон бўлсин!

2008 йили Ҳиндистоннинг Ассам штатида нашр этилган ўзбек шеърияти антологияси. Шоир Праяг Сайкиа ассам тилига ўгирган. Бу китобчага 2004 йили Тошкентда чиқарганим инглиз тилидаги шеърий антология асос бўлган. 2005 йили биринчи марта Ҳиндистонга борганимда бир мушоирада ассамлик таржимон Кришна Дулал[…]

Чет элда китоб чиқарса бўладими?

Савол: Чет элда китоб чиқарсам бўладими? Жавоб: Бўлади. Фақат китоб чиқаришдан аввал чет элга ўзингиз чиқсангиз, тўғрироқ ва фойдалироқ бўлади. Тўғри тушунайлик: ҳали 3-4 бор чет элда ўзини танитмаган ўзбек ёзувчиси ё шоирининг чет тилига таржима қилинган китобини хорижда бирор[…]

Саидносирбой, Ҳамза ва талабалар

Ўтган куни Ойнур опа катта боболари, маърифатпарвар, жадид, ўзбекистонлик талабаларнинг чет элда ўқиши учун мунтазам ҳомийлик қилган Саидносир Миржалиловга бағишланган китоб совға қилдилар, кеча учоқда тезда ўқиб чиқдим. Китобда Ҳамза Ҳакимзода ҳақида ҳам ўйлантирадиган маълумот бор. Бир гал у Саидносирбойга[…]

Қайси пулга бўляпти 1000 китоб?

Бугун “1000 КИТОБ” лойиҳаси бўйича тадбир бўлди. Бу йил учун 50 та таржима китоб босишмоқчи, асосан инглиз тилидан. Бирорта адабий китоб киритилмаган лойиҳада адабиётшунос ва навоийшунослар бош “экспертлар”экан. Кўп ишлар кичик, ёпиқ доираларда ҳал этилибди. Мана бу саволларни бердим: Ҳозиргача[…]

Дунё АА: инглизча жадид шеърияти тақдимоти

Лондонда ўзбек жадид шеъриятига бағишланган биринчи инглиз тилидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди ЛОНДОН, 9 май. /”Дунё” АА/. 9 май — Хотира ва қадрлаш  куни арафасида Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида “Британия-Ўзбекистон” жамияти билан ҳамкорликда таниқли инглиз шоири Эндрю Станиленд томонидан инглиз тилига таржима қилинган ўзбек жадид[…]

Садриддин Айний асарлари инглиз тилида

Бир дўстимиз Садриддин Айнийнинг “Қуллар” романи инглизча таржимаси (ҳали таржима қилинмаган) ҳақида сўраганди, бошқа асарлари таржимасига кўзим тушди. Хусусан, “Эски мактаб” (Жорж Ҳанна ўгирган), “Эсдаликлар” ва “Аму қумлари” (оригиналдаги номи бошқача бўлиши мумкин — Жон Пери ва Рейчл Лер ўгирган)[…]