Чет элда китоб чиқарса бўладими?

Савол: Чет элда китоб чиқарсам бўладими? Жавоб: Бўлади. Фақат китоб чиқаришдан аввал чет элга ўзингиз чиқсангиз, тўғрироқ ва фойдалироқ бўлади. Тўғри тушунайлик: ҳали 3-4 бор чет элда ўзини танитмаган ўзбек ёзувчиси ё шоирининг чет тилига таржима қилинган китобини хорижда бирор[…]

Рейтингларда нега шеърий китоб йўқ?

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нега шеърий китоблар ё шоирлар ўқишга тавсия этиладиган энг яхши китоблар рўйхатида йўқ? Турли хил адабий рейтинглар ё сўровномаларда ҳам фалон шоирнинг фалон тўпламини тавсия этаман, деганлар жуда-жуда кам. Рўйхатлардан Навоий, Шекспир, Пушкин, ҳатто Румий тушиб қолади.[…]

Огаҳий ва Мунис зиёрати

Азонда Хива туманидаги Шайх Мавлон Бобо қабристонига бордим. Бу ерда икки буюк ўзбек шоири ва таржимони дафн этилган. Улар ким эди? Анчадан буён ҳеч ким келмаган чамаси, оёқ товушидан мақбара олдидаги айвон тўсинида ўтирган бир гўзал кабутар сал чўчиб, осмонга[…]

Хуршид Даврон таржималарим ҳақида

Хуршид Даврон кутубхонасида француз тилидан таржималаримга бир кўз ташлаб қўйинг. Ҳозир ким, қайси тилни ўрганяпти? Тил ўрганишда нимадир ёрдам керак бўлса, айтинглар, яхши ресурсларга йўналтириб юбораман. “Бугунги ўзбек таржима мактабида Аъзам Обиднинг ўз ўрни пайдо бўлгани шак-шубҳасиздир. У ўзбек шеъриятини[…]

Лириклайнда уч шоир

Эсингизда бўлса, Берлиндаги “Лириклайн” жаҳон шеърият платформаси ҳақида ва унда йиллардан буён ягона ўзбек шоири борлиги ҳақида бир неча бор ёзганман. Мана, Гёте институти тавсияси билан яна 2 ўзбек кирибди. Бу платформага ҳозирча дунёдаги 1646 шоир, 93 тилда ва таржималари[…]

Танишинг! Кузги резиденциямиз меҳмонлари!

AННА ЛОМБАРДО (Италия) Анна Венецияда (Италия) яшайди. Шоир, таржимон ва маданият фаоли. Венециядаги Ка’ Фоскари университетида ўқиган, Ирландия пойтахти Дублиндаги Тринити коллежида докторлик даражасини олган. “Ҳатто балиқлар ҳам сархуш”, “ Баҳонага йўқ ўрин”, “Оппоқ қўллар ила”, “Етишмайди недир гоҳида” каби[…]

Асаримни таржима қилиб берасизми?

Cавол: Ҳикояларимни юборсам, инглиз тилига таржима қилиб берасизми? Қанча бўлади? Ё бошқа кишига таржима қилдиришим керакми? Жавоб: 1) Мен асосан, ўзимга ёқса, кўпроқ шеър таржима қиламан ва бепул қиламан. Гонорар олган пайтларим ҳам бўлади; бунинг учун таржима лойиҳаси бюджети расман[…]

Кузги мустақил ижодий дастуримиз учун нималар керак?

20 дан ортиқ чет эллик адиб иштирокидаги кузги халқаро ижодий дастуримизни чиройли, муносиб ўтказиб олиш учун бизга харажатларнинг қайсидир бўлагини кўтарадиган, халқимизнинг ичидан чиққан қўли очиқ, сахий дўстлар, ҳомийлар керак. Бу кўпчилик билан қилинадиган халқ дастури бўлгай, иншаАллоҳ! Харажатлар рўйхатини[…]

Мориц ва ўзбекистонлик командаси

Йиллар аввал германиялик бастакор Мориц Гагерн ва “ЮнайтидТаклиф Бенд” гуруҳи шеърларимни қўшиққа солиб, ўзгача композиция тузганди. Бир тинглаб кўринг! https://m.soundcloud.com/united-taklif-band/04-one-off-minor?in=united-taklif-band%2Fsets%2Fkafkent

Кузги дастуримиз учун кимлар керак?

Кузги халқаро ижодий дастуримиз учун Бизга Тошкент шаҳрида яшовчи мезбон шоир ва ёзувчилар керак! Улар чет эллик меҳмон ижодкорларни ўз хонадонларида яшашга таклиф этадилар, ўзаро дўстлашадилар, бир-бирларининг асарларини таржима қиладилар. Кузги ижодий дастуримиз учун бизга (оғзаки ва ёзма) таржимонлар керак![…]