Суд – очиқ, Эшик – ёпиқ!

Нур истайсан – пуч бари,
Дарича – тешик ёпиқ!
Киролмайсан ичкари,
Суд – очиқ,
Эшик – ёпиқ!

Токайгача, водариғ,
Эркин, ҳақ сўз қамалда?
Кафил деган қайтариқ
Содир бўлмас амалда!

Не – кимга, ким – нега мос!
Кексалар – зўр, ёш – чатоқ?!
Бечора халқ айтур рост:
Оёқ бузуқ – бош чатоқ!

Куч деганинг – пуч бари,
Суянчиқ – бешик ёпиқ!
Ҳамма нарса тескари,
Суд – очиқ,
Эшик – ёпиқ!