Рейсдан қолишимга сал қолди-я!”

Ўтган куни паспорт назоратидан ўтгач, бир нарсалар ўқишга чалғиб, рейсдан қолиб кетай дедим????. 20 йилдан буён дунё бўйлаб учиб юрган бўлсам, биринчи марта исм-шарифимни аэропорт радиосидан эълон қилиб, тезроқ учоққа чиқишимни сўрашди. ???? Энг қизиғи, радиокарнайдан таралаётган овоз қадрдоним, собиқ[…]

Аэропорт паспорт назоратчисига аъло баҳо!

Ўтган ҳафта билет ёзадиган ходимни деб ёзувчи Рашида Исмоилий Тошкент-Истамбул рейсидан қолиб кетди, билетини кейинги рейсга аранг тўғирладик, шукур, эсон-омон Нью-Йоркка етиб олди. Кайфияти тушган ҳолда паспорт назоратига келдик, назоратчи у билан бир муддат гаплашиб қолди, кўнглини кўтарди, ўта гўзал[…]

Гулнора опа ва оқсаётган ижодий бирдамлик

Ўзбеклар ичида қилаётган лойиҳаларим, таржималаримдан ич-ичидан хурсанд бўладиганлар, қўллайдиганлар саноқли, шулардан бири мана шу рассом ва адиба Гулнора опа бўладилар. Инглизчада бемалол сўзлашадилар ва ёзадилар. Резиденция дастуримиз кунлари шамоллаб қолиб, қатнаша олмадилар, аммо гоҳ молиявий, гоҳ маънавий ёрдам таклиф этиб,[…]

Yusuke Miyake’s Uzbekistan diary

Юсуке Мияке Ўзбекистон кундалигининг охирида ёзяпти: “Ўзбекистонда кўрган яхшиликларимни қандай қайтараман?” https://note.com/kajinteki/n/n30d5182ee504 https://note.com/kajinteki/n/n3d2ea9057abc https://note.com/kajinteki/n/n50aecd0d970a?sub_rt=share_b https://note.com/kajinteki/n/n4a0a1e8f8705 https://note.com/kajinteki/n/n6d5f9631a451?sub_rt=share_b https://note.com/kajinteki/n/n920a1e328537?sub_rt=share_b  

Роҳила Сиддиқ: Қалб тилида сўзлашдик

РОҲИЛА СИДДИҚ: Ўн беш кунлик ҳайрат сувратини чизгим келаётир, аммо эплолмаяпман… Бешта қитъа шоирлари ичида мен ҳам бор эдим. Овозим уларнинг овозига қўшилиб ватан бўйлаб жаранглади! Ҳар бир меҳмон Тошкент, Фарғона водийси, Самарқанд бўйлаб уюштирилган учрашувларда кўзларидаги ҳайратлар гулхан бўлиб[…]

Ким қаерни кўзлайди?

Ўтган ҳафта чет эллик ижодкорлар билан шаҳарча ва қишлоқларни кездик. Бир учрашувда ижодкорнинг чет элга сафар қилиши қанчалик муҳимлиги ҳақида гурунглашилди. Франциялик шоир “мен Парижда яшаганим билан бу шаҳарнинг ҳамма жойи ҳақида яхши асар ёзолмаслигим аниқ” деса, япон шоири “мен[…]

Ариза тўлдириш керак холос!

Ёш қаламкаш дўстим қачон чет элга борамиз деб сўраяпти. Тўғри, мен Марказий Осиё ва Озарбайжон шоир ва ёзквчиларини ҳеч йўқ Ҳиндистонга олиб чиқишни режалаштирганман, бу йўлда амалий иш ҳам бошланган. Фақат менга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, қачон китобимиз чиқади, қачон[…]

Шеъримни таржима қилиб берасизми?

Ёши улуғ бир ўзбек ижодкори шеърларимни Европадаги журналда чиқармоқчиман, таржима қилиб берасизми, деб сўраяпти. Афсуски “йўқ” дейишга мажбурман. Тўғри тушунинглар: Англия ё Америкадаги журналда шеър ё ҳикоя чиқариш билан иш битмайди. Етти иқлимдан 15 кунга 20 га яқин чет эллик[…]