Кузги дастуримиз учун кимлар керак?

Кузги халқаро ижодий дастуримиз учун Бизга Тошкент шаҳрида яшовчи мезбон шоир ва ёзувчилар керак! Улар чет эллик меҳмон ижодкорларни ўз хонадонларида яшашга таклиф этадилар, ўзаро дўстлашадилар, бир-бирларининг асарларини таржима қиладилар. Кузги ижодий дастуримиз учун бизга (оғзаки ва ёзма) таржимонлар керак![…]

Росен билан бир кун

Нью-Йоркдан шўро адабиёти ва киноси тадқиқотчиси, санъатшунос профессор Росен Джагалов Тошкентга келди. Ёзувчи Эркин Аъзам унга инглиз тилига таржима қилинган китобини совға қилди. Таржимашунос Хуршида Муҳаммад ва рассом Гулзода у билан ўзбек адабиёти тарихи ва рассомчилиги ҳақида суҳбатлашишди, шўро даврида[…]

Туркман президенти ва шоири

2011 йил Туркманистон президенти Ўзбекистонга келган. Ташриф ва тадбирлар Тошкент ё Самарқандда эмас, балки айнан Бухорода бўлиб ўтган. Дўстимнинг айтишича, бунга туркманнинг буюк шоирига бўлган ҳурмат-эҳтиром сабаб бўлган. Топишмоқ: 18-аср ўрталарида Бухоронинг Кўкалдош мадрасасида ўқиган ўша шоир ким эди? Сизнингча[…]

Никола ва Марко билан Берлинда

Ёнимдаги шоир Никола Мажиров, наригиси хорватиялик Марко. Никола македониялик, Европадаги шоирларнинг олди. Ижимоий тармоқларда саҳифаси йўқ, лекин жуда машҳур бу шоир. Электрон почтадан фойдаланади холос. 7 йил аввал 29 май куни мен Берлинда эдим. Никола анча йил аввал мен борган[…]

Таржима: Замонамиз шоирлари

ЖЕРМАЙН ДРУГЕНБРУДТ (Бельгия) “Тириклик йўли” тўпламидан   ЗАМОНА ГУВОҲЛАРИ   Шивалаган ёмғирдай гўё Ўчиради изларни қатор, туғилади техник муаммо ё қудрати олийдан қарор   қачонлардир бизлар ишонган флоппи, комп, кассета, си-ди. Тез орада биздан не қолур, қачондирам саҳфага кўчмиш машинка[…]

Испания миллий кутубхонасида Навоий

Испания миллий кутубхонаси Сервантес залида Навоийнинг “Тавориҳул мулук” асари қўлёзмаси. Илм одамлари, бир қараб қўйинг. http://catalogo.bne.es/uhtbin/cgisirsi/?ps=0PnYVpsAhe/BNMADRID/54063553/123

Ё мен кўрмадимми?

Бу ҳақда бирорта нашр ё янгиликлар сайти юрак ютиб хабар чиқара олмабди-я ҳалиям. Ё мен кўрмадимми? Ҳатто жадидлар.уз сайти ҳам ухлаб ётибди! Сизларга бу юртда адабий хабарчилик ўта нўноқ десам, ишонмайсизми ҳалиям? Маддоҳлар ҳақида ёзадиганлар ва ё ростлигини текширмай туриб,[…]

Женнифер Маккензи меҳмонимиз

Танишинг: Женнифер Маккензи, шоира, ёзувчи, муаллима, АҚШда туғилган. Биринчи китоби 2014 йили нашр этилган. Шеърлари “Similar Peaks”, “Lungfull”, “Better Magazine” журналлари ва турли антологияларда босилган. У бир неча йил давомида Сурияда ҳам яшаган. Сурия ва унга қўшни мамлакатлар ҳақидаги мақола[…]