Абдурауф Фитратнинг каравоти қаерда?

Абдурауф Фитратнинг каравоти қаерда? Севаргул опа Фитрат қизи айтишларича, анча йил аввал Бухорода Фитрат музейи ташкил қилинганда музей ходимлари опадан Фитратга тегишли буюмларни сўрашган. Севаргул опа оталарининг Эски Жўвадаги ҳовлиларида сақлаб келаётган никель каравотини музейга топширган эканлар. Бир гал қайсидир[…]

Ҳе, ўргилдим!

Узоқ йиллар аввал миллион нусхада босилган, катта сиёсий ва ижтимоий муаммоларни ёритган, энди эса атиги 1107 га тушиб қолган “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси янги сони ҳамда “Шарқ юлдузи” журналининг 1-2-сонлари мундарижасига кўз ташладим. Бу нашрларда нега бирор дона танқид[…]

Наманган ва Афғондаги Машраб

Мен бюджетдан миллиардларни сарфлаб, буюк шоир ва алломаларимизнинг қабрларини зийнатли, безакли, йирик мажмуа ё мавзолейларга айлантирилсин, демайман. Аммо Навоий, Бобур, Беруний, Машраб ва ҳоказо улуғларимизнинг қабрлари ҳозирги Ўзбекистонда бўлганда, балки аҳвол сал бошқачароқ бўлиши мумкин эди, дея яхши хаёл қиламан.[…]

Тиббиётчи олим Маҳмуджон Шарапов билан адабиёт ҳақида суҳбат

Маҳмуджон Шарапов: Бир дақиқа фараз қилинг. Сиз элчихонада эмас, Наманган газетасида ишлайсиз. Тилни биласиз. Талантингиз бор, анча таниқлисиз. Хўш, сиздаги хозирги имкониятлар борми ўша талантли адабиётчида? Элчихона туфайли чет элга борасиз-ку. Маҳаллий адиблар нима қилсин, бечора-ку улар? Аъзам Обид: Фараз қилдим:[…]

Шеъриятни тарғиб қилишнинг инновацион усуллари

Дунёда шеъриятни тарғиб қилишнинг инновацион усуллари кўпаймоқда: – Кўча, хиёбон ва метро бекатларидаги, метро ичидаги стенд ва таблоларга шеър матнини киритиш (энг кўп тарқалгани) – метро ва поезд эшикларига ўчиб-ёниб турувчи, титр каби ҳаракатланувчи шеърларни жойлаш – музейлар ичида митти[…]

“Фазода шеърият” лойиҳаси

“Фазода шеърият” лойиҳаси NASA – Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси ҳақида кўпчилик эшитган. Яна халқаро фазо агентлиги – ISS, Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги – JAXA ва ҳоказо фазони ўрганиш илмий марказлари мавжуд. Ана шу марказлар ҳам шеъриятни тарғиб қилишга[…]

Исмим Юпитер сари учади!

Каналимнинг барча кузатувчиларини антиқа лойиҳага таклиф этаман! Мана сизга яна бир гўзал янгилик ва таклиф! Менинг исмим NASA нинг яна бир шеърий лойиҳаси доирасида Юпитер сари учади! Диққат: бу лойиҳага сизларни ҳам таклиф этаман! Шоир ё ёзувчи бўлиш шарт эмас,[…]

Фазогир-шоирлар

Фазогир-шоирлар Хўш, ўзи очиқ фазога чиқиб, унинг Аллоҳ сайқал берган ҳусн-у тароватидан илҳомланиб, шеърлар ёзворган космонавтлар ҳам борми? Албатта, бор! Ўшалардан иккитаси ҳақида қисқа ёзаман. Альфред Ворден (Аль Ворден), 1932 йили АҚШ Мичиган штатида туғилиб, 2020 йили Техасда вафот этган.[…]

Инглизчани қофиядош сўларни ёдлаш орқали ўрганиш

Ижодкорлар инглиз тилини “қофиядош сўзларни ёдлаш ва гапда қўллаш” усулидан фойдаланиб ўрганишса, анча осон бўлади. Масалан, master сўзини ёдлаганда faster, pastor, disaster сўзларини қўшиб ёдланади – шунда сўзлар тез эсда қолади, сўз бойлиги ортади. От кишнайди, ит вовуллайди, эшак ҳанграйди…[…]

“Вой-бўй, намунча!

Кеча шоира Halima Axmad ва ёзувчи Мурод Карим билан олима ва таржимон Хуршида Маматова уйларига бориб, боғчаларидан ўрик ва тут териб едик. Мазза! Ҳалима опа умр ғизиллаб ўтиб бораётгани, ижодкорлар қўшни бўла туриб ҳам бир-биридан ҳол сўрамаётгани, анчадан буён ўзини[…]