“Қутлуғ қон” туркчада

Ойбек уй-музейи ҳовлиси Замира Ўзтурк қилган “Қутлуғ қон” романи туркча таржимасига бағишланган тадбир сабабли меҳмонлар билан тўлди. Иншооллоҳ, бундай тақдимотлар энди асосан Туркия кутубхоналари, олийгоҳларида ҳам қизғин давом этади! Китоб таржимаси ва нашри – зўр иш, аммо ундан ҳам машаққатли[…]

Четга сурилган ижодкорлар

Ўтган сафар расмларини қўйганим опа ёзувчи, шоира ва тадқиқотчи Нодира Рашидова эдилар. Фейсбукда кўпчилик уларни таниди. Нодира опа шоир Ўткир Рашиднинг қизи ва Усмон Носирнинг жияни бўладилар. 1944 йили Тошкентда туғилганлар, умрлари зиёда бўлсин! Ўтган куни таржимон Хуршида Маматова билан[…]

Усмоннома

Бу китоб ўтган йили атиги 2000 нусхада босилиб, асосан Намангандаги мактаб ва кутубхоналарга тарқатилибди. Қолганлар нима қилади? Сотувда ҳам йўқ. Муаллиф Нодира Рашидовада ҳам биттадан нусха бор холос. Наманган вилоят ҳокимияти, илтимос, савоб ишни давом эттириб, китобни кўп нусхада чоп[…]

Тарих: Қумлоқдаги болалар уйи

Севаргул опа – Абдурауф Фитрат қизи – дадалари қамоққа олинганидан кўп ўтмай оналарини ҳам “халқ душмани”нинг хотини сифатида қамоққа тиқишганини сўзларкан, ўзларини Қумлоқ маҳалласидаги болалар уйига топширишганини эсладилар. Қумлоқ маҳалласи қаерда экан, ҳозир ҳам ўша машъум йилларда қамалганларнинг болалари сақланган[…]

Абдурауф Фитратнинг каравоти қаерда?

Абдурауф Фитратнинг каравоти қаерда? Севаргул опа Фитрат қизи айтишларича, анча йил аввал Бухорода Фитрат музейи ташкил қилинганда музей ходимлари опадан Фитратга тегишли буюмларни сўрашган. Севаргул опа оталарининг Эски Жўвадаги ҳовлиларида сақлаб келаётган никель каравотини музейга топширган эканлар. Бир гал қайсидир[…]

Ўзбекистондан лауреат ҳали-вери чиқмайди

Ўзбеклар ичидан ҳам адабиёт соҳасида Нобель мукофоти соҳиби чиқиши мумкинми? Тақдирига ёзилган бўлса, негаям чиқмасин? Ўша пайтда ўзбек ёзувчиси, шоири ё драматурги Ўзбекистонда бўлмаслиги ҳам мумкин. Яъни дод деб бу ердан аллақачон кетган бўлади. Аммо тахмин қилиш мумкинки, ҳозирги қолоқ[…]

Қамоқхонада мушоира

​2009 йили Жанубий Америкада жойлашган Колумбияга шеърият фестивалига бордим. Бир куни аёллар қамоқхонасига мушоира ва учрашувга олиб боришди. Маҳбус хотин-қизлар ичида ҳам шеър ёзадиганлар бор эди, улар ҳам галма-галдан испанчада шеър ўқишди, Ўзбекистон қаерда деб сўрашди. Қамоқхона шундоқ ерда эдики,[…]

Фазогир-шоирлар

Фазогир-шоирлар Хўш, ўзи очиқ фазога чиқиб, унинг Аллоҳ сайқал берган ҳусн-у тароватидан илҳомланиб, шеърлар ёзворган космонавтлар ҳам борми? Албатта, бор! Ўшалардан иккитаси ҳақида қисқа ёзаман. Альфред Ворден (Аль Ворден), 1932 йили АҚШ Мичиган штатида туғилиб, 2020 йили Техасда вафот этган.[…]

Ўзбек ёзувчиси Букер оладими?

Ўзбек ёзувчиси Букер оладими? 1969 йили Буюк Британияда таъсис этилиб, ҳар йили анъанавий тарзда инглиз тилида ёзилган энг яхши роман учун тақдим этиладиган 2023 йил Букер мукофоти учун 1 август куни лонглист эълон қилинди. Букер мукофотига номзодларнинг асарлари Буюк Британия[…]

Бизнинг миллат…

110 йил аввал Абдулҳамид Чўлпон ёзганидек, “Биздан бошқа миллатларга кўз солсак кўрамизки, аларнинг олти ёшдан олтмиш яшар қариларина қадар адабиётдан бир лаззат олуб охир умрига қадар адабиёт ўқуб эшитмакни вазифаи миллиясидан ҳисоб қилур. Мана шунинг учундирки, Оврўпонинг ҳар шаҳар ва[…]