Софи Ибботсон Ёзувчилар уюшмаси ҳақида: динозавр ташкилот

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳақида нима дейди? “Камина, шубҳасиз, мафкуравий ва амалий жиҳатдан, Ёзувчилар уюшмасига нисбатан салбий муносабатдаман. Менга “Ипак йўли” адабиёт фестивали директори сифатида уюшма раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш осон бўлмади. Бир-биримизни кўрарга[…]

Конгресс кутубхонасида

Бугун Мустақиллик авеньюсидаги 1800 йили асос солинган муҳташам Конгресс кутубхонасига бордим. У асосан учта катта бинода жойлашган. Ўзбекистонга боғлиқ китоб ва материалларни Африка ва Яқин Шарқ бўлимидан, Жефферсон биносидан топса бўлади. Кутубхоначи, тадқиқотчи Хирад Динавари ва Яқин шарқ бўлими бошлиғи[…]

Софи ва Дунё ААдаги мақола

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Дунё” ахборот агентлиги 18 январь куни Лондон шаҳридаги Осиё ишлари бўйича Қироллик жамиятида (The Royal Society for Asian Affairs) Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилингани ҳақида хабар тарқатди: https://dunyo.info/cyrl/site/inner/ozbekiston_va_buyuk_britaniya_ortasidagi_madaniy-gumanitar_ҳamkorlikni_chuqurlashtirish_masalalari_muҳokama_qilindi-71Q Хабарда[…]

Болалар учун китоб излаб

Ўтган куни америкалик дўстим билан Тошкент марказидаги китоб дўконида жажжи болажонлар учун (2-6 ёш) қандай китоблар борлигини кўздан кечирдик. Деярли ҳеч нарса топмадик. Умуман, нашриётларимиз болалар учун чиқарган китоблар болаларни ўзига жалб этиши қийин: саҳифалар матн билан тўла, рангли суратлар[…]

Навоий кутубхонасидаги “Фарҳод ва Ширин” қайга йўқолди?

Навоий кутубхонасидаги “Фарҳод ва Ширин” қайга йўқолди? Танишиш, ўқиш ё тадқиқот ўтказиш мақсадида мендан “Фарҳод ва Ширин” инглизча таржимасини сўраганларни Миллий кутубхонага йўналтириб юргандим. Охирги пайтлар у ерга борганлар китобни топмадик, сиз айтган жойда йўқ экан, дейдиган бўлишди. Балки ойнаванд[…]

Ипак йўли фестивалини онлайн ўтказдик

Баъзи кўлмак ҳовуздан ташқарини кўролмайдиганлар Ўзбекистонда халқаро адабиёт фестивали керакмас дегани билан, сўзимизнинг устидан чиқиб, биз Ипак йўли халқаро фестивалини ўтказдик. Британиядаги Шют адабиёт фестивали директори Саманта Найтс билан юртимиз адабиёти, замонавий, кучли ижодкор образи, чет элда китоб чиқариш ва[…]

Финляндиялик ижодкорлар Виль ва Мария Ўзбекистонда

Танишинг: Виль ва Мария! Финляндиянинг пешқадам, катта муваффақият қозонаётган икки ижодкори шу ҳафта Ўзбекистонга келмоқда! Тошкентда улар университет талабалари, инглиз тили ўрганаётган шоир ва ёзувчилар билан учрашади. Самарқанд ва Хоразмдаги ижодкор дўстларим, вилоятларга сафари чоғида улар билан сиз ҳам танишиб[…]

Адабиёт соҳасида Нобель мукофоти

Адабиёт соҳасидаги Нобель мукофотига номинация қилиш ва лауреатларни танлаб олиш тартиби Адабиёт соҳасидаги Нобель мукофотига номзодларни фақатгина махсус малакали шахслар амалга оширади. Номзодларнинг исм-шарифи ва номзодлик билан боғлиқ бошқа маълумотлар фақатгина 50 йилдан сўнг ошкор этилиши мумкин. Номзодларни номинация қилиш[…]

Ўзбекдан Нобелчи чиқадими?

Мендан ўзбеклар ичидан ҳам Нобель мукофоти лауреати чиқиши мумкинми, деб сўрашади Мана жавобим: “Аллоҳ тақдирига ёзган бўлса, негаям чиқмасин? Ўша пайтда ўзбек ёзувчиси ё шоири Ўзбекистонда бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо ҳозирги адабий жараён, халқаро адабий ҳамкорлик, таржимачилик ва ижодкорнинг дунё[…]