Абу Дабида халқаро баёз
БААда босилган араб тилидаги “Мансираҳ” номли баёзга каминанинг ҳам шеърлари киритилибди. Уни шоир Адел Ҳозам тузган.
БААда босилган араб тилидаги “Мансираҳ” номли баёзга каминанинг ҳам шеърлари киритилибди. Уни шоир Адел Ҳозам тузган.
Шерзод Комил Халилнинг «Ўлим лабиринти” китобини Қоҳира ва Доҳага учаётган учоқларда мазза қилиб ўқиб чиқдим. Оқсувдарё ҳикоялари, десаям бўлади. Қаҳрамонлари жонли, ранг-баранг, тили равон, сюжетлари ҳам жуда қизиқ. Ачинарли, ғамгин тақдирлар ҳақидаги китоб. Баъзан ҳамма ҳикояни табиат тасвири билан бошлаш[…]
UzLAB резиденция дастуримиз шундайки, унда қатнашган ҳар бир хорижлик иштирокчи реал Ўзбекистонни қалбига жойлаб кетади, қайта-қайта эслайди, ёзади, завқланади, бошқаларга сўзлайди. Бизникилар эса ҳеч йўқ маҳаллий харажатларни қоплашга ёрдам беришсайди! Қайдасиз ватанпарварлар? Филиппинлик Элис Сун-куа Ўзбекистон ва ўтган октябрдаги ижодий[…]
Бизда Зебунисо бўйича кимлар илмий иш қилган? Мен унинг инглиз тилига ўгирилган китобларини топдим. Ҳинд шоири Маган Лаъл ва шотланд шоири Жесси Дункан Вестбрук таржима қилган китоб 1913 йили Нью-Йоркда босилган экан. Яна бири “Зебунисо кўзёшлари” номли китоб, у[…]
Ёзувчи дўстим Азамат Қоржовов ёзяпти: “Тўғри, ёзувчи деган инсон ўз ҳисобидан китоб чиқаришини эшитсам ҳайрон қоламан. Озроқ пул жамғаргандим, шу пулимга қанча китоб чиқаршим мумкин деб мендан кўп сўрашади. Китобга меҳри борлигидан қувонаман, шу билан бирга ўз пулига китоб чиқаришни[…]
“1000 КИТОБ” лойиҳаси бўйича май ойидаги тадбирда давлат бюджетидан қанча олиниб, қанча сарфлангани, мустақил аудит бўладими ё йўқ, нашриёт, таржимон ва ҳ. хизмат кўрсатувчиларни танлашда манфаатлар тўқнашуви, таниш- билишчиликка йўл қўйилмадими каби солиқ тўловчилар сўраши зарур бўлган саволларни бергандим. Ўшанда[…]
Тошкентдаги ҳамма адабиёт ва санъат музейларини кезиб чиққан Гулсанам бугун ўзи ўқиётган Жаҳон тиллари университетига таклиф қилди: иккита алоҳида учрашув-мулоқот бўлди. Ҳаммамиз инглизчамизни сал-пал яхшилаб олгандай бўлдик. Халқаро ижодий тажрибам, таржималар, резиденцияларимз ҳақида гапирдим. Савол сўраган фаол талабалар китобли бўлишди,[…]
Бугун Коми Республикасидан келган шоира Алёна Ельцова билан танишув ва мушоира бўлди. У шеърларида кўпроқ бетакрор табиат, хусусан фасллар алмашуви, илкбаҳор ва қор ўйинларини тасвирлайди. Китоблари фин, инглиз тилларида ҳам чиққан; ҳозир тадқиқот институтида ишлаяпти. Комида 720 минг киши яшайди,[…]
2015 йили Туркий давлат шоирлари XI фестивали Қозонда ўтказилган: Фахриддин Низом (Фахриёр) ва камина борганмиз. Шу фестивалнинг биринчиси 90-йиллар бошида Бурса шаҳрида ўтган, кейингилари қатор туркий давлатларда. Яқинда айнан шу фестиваль ахири Тошкентда ҳам ўтказилганини эшитдим ва севиндим, бундан асосий[…]
Юсуке Мияке Ўзбекистон кундалигининг охирида ёзяпти: “Ўзбекистонда кўрган яхшиликларимни қандай қайтараман?” https://note.com/kajinteki/n/n30d5182ee504 https://note.com/kajinteki/n/n3d2ea9057abc https://note.com/kajinteki/n/n50aecd0d970a?sub_rt=share_b https://note.com/kajinteki/n/n4a0a1e8f8705 https://note.com/kajinteki/n/n6d5f9631a451?sub_rt=share_b https://note.com/kajinteki/n/n920a1e328537?sub_rt=share_b