Тупик
Ҳамма ютуқларни бир киши билан боғлаётганлар ҳамма нуқсонларга ҳам битта одам сабабчи деб айтишга куч топа оладими? Урра-урра ташвиқот кампанияларида бирорта танқидий гап кўрмаяпман. Тўғри, кўзим анча хиралашди, аммо шууруим ва қалбим эмас.
Шоир, таржимон Собит Мадалиев Алишер Навоий “Насойим-ул-муҳаббат”ини рус тилига таржима қилиб чиқарди! 6 йил давомида “Звезда Востока” (Шарқ юлдузи) журнали бош муҳаррири бўлган, Ислом тарихи ҳақидаги мақолалари учун қамоққа олиш таҳдидига учраган, ёзувчилар уюшмасидан ўчирилиб, 1996 йилдан бошлаб ишсиз қолган[…]
Ёвузликка қарши “йўқ” дейиш кифоя! Тошкентдаги “Дийдор” театрида швейцариялик ёзувчи Макс Фриш романи асосида Барзу Абдураззоқов саҳналаштирган “Ўт қўювчилар” спектаклини кўрдим. Ёзилганига 70 йил бўлибдики, Макс Фришнинг бу асари турлича талқинда дунё саҳналаридан тушмай келмоқда. Ўзбекча спектаклда номлар ўзгаргани билан[…]
Öbəkistanlı şair dostum A’zam Obidov un bir şerini Özbək türkcəsindən dilimizə uyğunlaşdırdım. TAMAŞAÇI Ah, bu qədər çoxmu həyat, Ürək boşluq, könül məst. Ümidlərim bulmaz qanad, Arzularım yürüməz. Başım uca, ayağım ləng, Yer üzündə yolçuyam. Nə deyim ki, milyonlartək, Mən də[…]
Дунёнинг ҳар бурчида ижодкор дўстларим бор. Бугун Сербия пойтахти Белграддан келган таржимонлар Милия Жовикик ва Мария билан Ойбек уй-музейига бордик. Милия Европадаги машҳур ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил романини серб тилига ўгирган. Яна Маҳмуд Қошғарий, турк фольклоридан намуналар ҳам таржима қилган.[…]
Непал пойтахти Катмандудаги “Red Panda Books” нашриётида 101 мамлакатдан 297 шоир шеърлари жамланган антологияга каминани ҳам киритишибди. Биз Баҳром Рўзимуҳаммад билан “Илонбалиқ”, “Қуш тили” номли халқаро антологиялар чиқаргандик. Раҳматли шоир Муҳаммад Ғаффор нашриёт босишни орқага суравергани учун “китобимизни қачон чиқарасан?”[…]
Ҳақ сўз айтар забонларни Дарахтлардай кесадирлар, Суви, гази йўқ жонларни Шилган алдаркўсадирлар. Бу қайси эл? Шоирларда тутуруқ кам, Эркни сотар шон-шарафга Муллалари Худони ҳам Қайишар, дер хон тарафга. Бу қайси эл? Ноиблари қарсаксевар, Зўр элмиз, деб мужда қилар. Ҳокимлари тарсаквервар,[…]
Эски замонлар тараф юз бурган, чин эркин матбуоти йўқ юртдаги миллий “олтин қалам” бундан буёғига “олдин салам”га айланиб бораверади шекил. Так чтў, мукофотга илинмаган дўстлар, эндиям сарой янгиликлари ёритувчисига айланмасангиз, ҳолвани тушингизда кўраверасиз. Биламан, орангизда ҳали катта юракли журналист ва[…]
Кристофер Меррилл бундан аввал ҳам Ўзбекистонга келган, у пайтлар америкаликлар учун юртимизга виза олиш осон эмас эди. Кристофер учоққа билет олиб, Айова аэропортида ўтирар, ҳали ташқи ишлар вазирлиги визасини тасдиқлай демасди. Визаси чиқишига умид қилиб, махсус дастур тайёрлаб қўйгандик. Кристофер[…]
Ёш шоир ва таржимон дўстимиз Раҳмат Бобожон “Илҳом” мукофоти ва у билан боғлиқ ноҳақликлар ҳақида ёзибди. Охири “энди жим юрмайман” дебди. Мана унинг постига ёзган қисқа коментим: “Сал ўзингизга келяпсиз. Эндиям жим юрманг. Жим юрганингиз учун мукофот илинжида бўлгансиз, аммо[…]