​”Метрода шеърият” лойиҳам ҳақида

​“Метрода шеърият” лойиҳам ҳақида: Ҳар хил янги нарсаларни ўйлаб юраман доим. Уч йил аввал Тошкент метрополитени бошқармасига хат ёзиб, метро бекатларидаги телеэкранлар ва стендларда, шунингдек, вагонларда фақат рекламалар эмас, митти шеърий видеолар ва энг яхши шеърлар, ҳикматли сўзлардан ҳам қўйиб[…]

“Фазода шеърият” лойиҳаси

“Фазода шеърият” лойиҳаси NASA – Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси ҳақида кўпчилик эшитган. Яна халқаро фазо агентлиги – ISS, Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги – JAXA ва ҳоказо фазони ўрганиш илмий марказлари мавжуд. Ана шу марказлар ҳам шеъриятни тарғиб қилишга[…]

Исмим Юпитер сари учади!

Каналимнинг барча кузатувчиларини антиқа лойиҳага таклиф этаман! Мана сизга яна бир гўзал янгилик ва таклиф! Менинг исмим NASA нинг яна бир шеърий лойиҳаси доирасида Юпитер сари учади! Диққат: бу лойиҳага сизларни ҳам таклиф этаман! Шоир ё ёзувчи бўлиш шарт эмас,[…]

Фазогир-шоирлар

Фазогир-шоирлар Хўш, ўзи очиқ фазога чиқиб, унинг Аллоҳ сайқал берган ҳусн-у тароватидан илҳомланиб, шеърлар ёзворган космонавтлар ҳам борми? Албатта, бор! Ўшалардан иккитаси ҳақида қисқа ёзаман. Альфред Ворден (Аль Ворден), 1932 йили АҚШ Мичиган штатида туғилиб, 2020 йили Техасда вафот этган.[…]

Ўзбек ёзувчиси Букер оладими?

Ўзбек ёзувчиси Букер оладими? 1969 йили Буюк Британияда таъсис этилиб, ҳар йили анъанавий тарзда инглиз тилида ёзилган энг яхши роман учун тақдим этиладиган 2023 йил Букер мукофоти учун 1 август куни лонглист эълон қилинди. Букер мукофотига номзодларнинг асарлари Буюк Британия[…]

Албатта, Гугл орқали!

Патришиа Бернард мени Тошкентда қандай топди? Албатта, Гугл орқали! Кўпинча хорижлик ижодкорлар бошқа юртга саёҳат қилмоқчи бўлса, у ерда шоир-ёзувчилар билан ҳам кўришишни режалаштиради. Олис Сиднейдан бир нечта учоқда Ўзбекистонга келишидан аввал Бернард хоним ҳам Гуглда инглизчада “ўзбек ёзувчиси” (Uzbek[…]

1990 йил архиви

1990 йил архиви. “Менинг биринчи китобчам” республика танлови ғолиблари. Қўлда тайёрланган “Орзу” номли китобчам билан қатнашгандим. Биринчи бўлиб мени топганга китоб совға қиламан. Яна кимларни танидингиз? Фарғоналик Тоҳир Машраббоев (ўнгда тепада) гўзал шеърлар ёзарди. Бухоролик Шаҳло Бақоева, андижонлик Улуғбек Абдусаломов[…]

Айб бўлганми ҳеч ўғрида ҳам?!

Айб бўлганми ҳеч ўғрида ҳам? Дунё кездим: “Ватан” деганда Ҳеч битта халқ урмас кўксига! Биз юрт ишқин қилмаймиз канда, Лек кўпимиз қашқа, ўксиган! Мисол: четда устоз бир парқу, Кимса қилмас босим, дағдаға… Ҳеч халқ биздай “адолат бор-ку!” Дейилганда отмас қаҳқаҳа![…]

Ҳе, ўргилдим!

Бугун сизларга яна бир муваффақиятли лойиҳамиз ҳақида гапириб бермоқчиман. Тўрт йил аввал август ойида ўзбекистонлик бир гуруҳ шоир, рассом ва таржимон Болгариянинг 7000 йиллик тарихга эга Пловдив шаҳрига бориб, мустақил равишда Ўзбекистон адабиёт ва санъати кунларини ўтказади. У лойиҳа “Ўзбекистонда[…]

“Ўзга сайёраликлар” қўшиғи

Ўзга сайёраликлар қўшиғи Кел, ошна, бўримас, ўхшайлик дўстга! Тиниб, тўхтатайлик танқидни таққа! Кел, қўйнинг терисин ёпамиз устга, Ботса ботаверсин булар ботқоққа! Кел, биз ҳам бўламиз мулойим маддоҳ, Ҳоким-у амирнинг бошин силаймиз! Кунда ё кун ора торттириб оҳ-воҳ Айтган нарсасини обдон[…]