Қадр тунида

Қанча гуноҳим бор, ўзингга аён, Неча савоб ёзмиш ўнг тараф малак, Азалдан билурсан кетурман қаён, Руҳим – камалакранг ҳарир капалак. Гарчанд тирикликнинг шарбати лазиз, Умидимнинг асло йўқ ниҳояси. Ё раб, ҳузурингда чўкавергум тиз, Насиб бўлурми деб аршинг сояси. Бул қадр[…]

Мен рўза тутаман…

*** Мен рўза тутаман, юрак қатингда Оятал курсийни такрорлайман бот, Жим парҳез қиламан муҳаббатингдан, Ёрқин қарғишингдан тилайман нажот. Дил – эркнинг эркаси, ҳали меҳр мўл, Дўстона онларни ҳеч унутмасман. Кетмоқ истаганлар, тилайман оқ йўл, Мен рўза тутаман, сизни тутмасман. Лайлатул[…]

Муессер Ениай

  Муессер Ениай 1984 йили Измирда туғилган. Эгей университетида таҳсил олган. Туркияда шеърият соҳасидаги Юнус Эмро, Али Ризо Эртан, Анвар Гўкче мукокофтлари соҳибаси. «Тоғларга ошиён қурдим», «Қайтадан чизаман самони» каби бир нечта тўпламлари босилган.

Герман Другенбрудт

              Фажр   Оҳиста ўз-ўзини битган шеър мисол ҳеч нимадан бино бўлур тонг   сукунатни этар тасарруф ёруғликни келтирар хушҳол   тундан бўлак бори тундликни кўтаргувчи шамсга бахшида   чор тарафда кўклам урар қулф[…]

Француз тилидан таржима: Атанасе Ванчев де Траси

Шоир ва жамоат арбоби Атанасе Ванчев де Траси 1940 йили Болгариянинг Ҳасково шаҳрида туғилган. Жаҳон шеърияти бўйича қатор илмий ишлар муаллифи. Бир неча тилларда равон мулоқот қилади. 46 та шеърий тўплами нашр этилган.

Чин суйганлар

Чин суйганлар топарму озор, Муҳаббатин эслатгайму бот? Кўрсатарму ўзини ночор, Умрин кемиргайму бесабот?   Чин суйганлар тилида қарғиш, Дили ишқмас, тўларму ўчга? Ўй-хаёли тим, пала-партиш, Қовоқ уяр сабоҳга, кечга.   Чин суйганлар куймаганларни Айб этарму жонга солиб дарз? Дўст деб,[…]