Кўприк…

Кўприк фақат бир соҳилни иккинчисига боғламайди, улар одамларни янги тажриба ва имкониятлар тарафга ҳам олиб ўтади. Сафарларим, кузатувларим ва ёзувларим ҳам сиз учун шундай кўприк бўлишини истайман. Дунёга чиқиш, бошқа маданиятларни англаш ёки ижодий ўсиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, мендан фойдаланиб[…]

Хонангиздан чиқинг, таваккал…

Хонангиздан чиқинг, ҳур шамол Олиб кетсин бор ҳаёт нуқсин! Йироқ учсам, келмасин малол, Саёҳатлар сизга ҳам юқсин! Ким йўл юрар – топур барака, Не кўргай ким нуқул ўй сурар? Хонангиздан чиқинг, таваккал – Қорнингизни Худо тўйдирар! Мири, Канада Ҳилл тепалиги,[…]

International Poetry Anthology in Australia

Айни пайтда Малайзиянинг Ниа миллий боғидаги машҳур ғорлар бағрида туриб, Австралиядан хушхабар олдим: шеърим австралиялик шоир ва муҳаррир дўстларим Линн Клейтон ҳамда Лес Викс тузган халқаро «Australian Poetry Collaboration» антологиясининг навбатдаги сонида нашр этилди. Бир мамлакатда ёзилган шеър бошқа қитъадаги[…]

Анна Олдфилд, Зулхумор ва уларнинг антологияси

Танишинг: Анна Олдфилд! Баъзи ижодкорлар бу америкалик адабиётшунос 15 йил аввал келганда уюштирганим учрашувни эслашса керак. Ҳозир Анна Тошкентда олима дўстим Зулхумор Мирзаева билан АҚШда чоп этилаётган инглизча ўзбек насри антологияси бўйича муаллифлик ҳуқуқини олиб, муаллиф ва таржимонлар билан учрашувлар қилмоқда.[…]

Иброҳим Ғофуров

Ўзбекистон ўзининг энг таниқли таржимонларидан бири — Иброҳим Ғофуровни йўқотди. Унинг Достоевский, Ҳемингуэй, Маркес, Жойс, Айтматов ва бошқа кўплаб буюк ёзувчилар асарларининг жуда гўзал ўзбекча таржималари орқали бир неча авлод китобхонлари жаҳон адабиёти хазиналари билан танишди. Бу расмга 2019 йили[…]

Ҳозирча дунёнинг 50 дан ортиқ ўлкасини кездим

Ҳозирча дунёнинг 50 дан ортиқ давлатида бўлдим. Франция, Бельгия ва Германия орасидаги бу мамлакат эса миттилиги билан ажралиб туради. Атиги 700 минг аҳолиси бор. Аммо ҳар куни юз минглаб одамлар қўшни давлатлардан ишлаш учун шу ерга келади. Бу ерда жамоат[…]

Сингапур саёҳатим: янги дўстлар, китоблар…

Жуда кичик ҳудудга эга бўлса-да, дунёдаги энг ривожланган давлатлардан бири ҳисобланади. Қисқа вақт ичида оддий порт шаҳридан глобал молиявий ва технологик марказга айланган. Бу давлат коррупцияга қарши курашда дунёда энг кучли тизимлардан бирига эга. Порахўрлик нималигини ҳеч ким билмайди 😁 Шунинг[…]

Малайзия, Ниаҳ халқаро фестивали, дўстлар дийдори

Куала-Лумпурдан салом ва дуоларим! Бугун Хитойнинг Гуанчжоу шаҳри орқали Малайзия пойтахтига етиб келдим. Шаҳар номи малай тилида «лойқа дарёлар туташган жой» дегани. У XIX асрда қалай қазувчи кончилар қишлоғи сифатида пайдо бўлган, бугун эса Жануби-Шарқий Осиёнинг энг замонавий ва кўп[…]

Бир ойлик адабий саёҳат

Бугун Жануби-Шарқий Осиё, Туркия ва Гуржистон бўйлаб бир ойлик адабий саёҳатимни бошлаяпман, алҳамдулиллаҳ. Сафарим давомида халқаро шеърият ва адабиёт фестивалларида, ижодкор дўстлар билан учрашувларда ва турли адабий-маданий доираларда бўламан. Ижодий сафар бўлгани учун транзит ҳудудлар — Хитойнинг Гуанчжоу ва БААнинг[…]