Танишинг: Мусфира Мунавварова

Танишинг: Мусфира Мунавварова, ҳайкулар ёзадиган шоира. Юсуке билан танишиш учун атайин Навоийдан етиб келдилар. Уларнинг суҳбатини таржима қилиб, ҳокку ва ҳайкунинг фарқи, ренши, киго каби янги нарсаларни билиб олдим. Ҳайку аслида уч сатр эмас, балки бир сатрдан иборатлигини билармидингиз? Яъни[…]

Бундай саёҳатлар учун катта пул керак…

Дунё бўйлаб саёҳатларим акс этган суратлардан улашиб борарканман, бир дўстимиз сўраяпти: Бундай саёҳатлар учун катта пул керак, сиз маблағни қаердан олардингиз? Бу саволга қисқа жавоб бермоқчи эдим, аммо бир оз кенгайтирб ёзсам, кўпчиликка фойдали маслаҳат бўлиши мумкин. Камина чет элга[…]

Увайсий қабри Марғилондами?

​Қўқонда такси ҳайдовчиларнинг аксари Моҳларойим қабри Янги чорсу маҳалласидаги мозорда эканини билмас экан. Увайсий қабри Марғилондами? Интернетда ҳам Қўқон адабий муҳити, Нодирабегим даври ҳақида, шоиралар ижоди ва ҳаёти хусусида ҳатто ўзбекча маълумот ҳам етарли эмас. Улар қабрини қаерда зиёрат қилиш[…]

Айова

ЮНЕСКО адабиёт шаҳри бўлмиш Айова, АҚШ. 21 ноябрь 2004 йил. 1967 йилда очилган бу халқаро ижодий дастурга 2004 йилга келибгина биринчи ўзбек ижодкорининг қадами етганди. Яна бир нечта ўзбек ижодкори ушбу дастурга борган, аммо барчаси гўё қумга сингиб кетгандай: на[…]

Мендан айтиш…

​Чет тилларини яхши ўзлаштириб, республика танловида ғолиб бўлган 70 ўқувчи ва 14 устоз Буюк Британияга отланди. Бу яхши хабар. Энди мен киритган таклифга ҳам очилишса, зўр бўларди! 10 нафар ижод мактаби ўқувчиси ва ўқитувчисини хорижий сафарга олиб чиқишсин, майли, ҳозирча[…]

Сал бошқача ўйлаш…

Сизнингча, янгилик сайтлари ёзаётган мана бу хабар учун қарсак чалишимиз керакми: “машҳур 1000 та асар ўзбек тилига таржима қилинади.” Менимча, йўқ. Сал бошқачароқ ўйлаб кўрайлик-чи: 1000 та китоб таржимаси бу ҳазилакам иш эмас. Бу шунчаки сон эмас, балки “машҳур” сифати[…]

Буйруқлардан четда

​Телеграмда Эркин Воҳидов номидаги ижод матаби ўқувчилари ижодини кузатиб бораман. Улар билан жиддийроқ шуғулланадиган устозлар кўп эмасга ўхшайди. Назаримда уларда тил ва адабиёт муаллимидан ташқари қалами ўткирроқ шоир, ёзувчи, таржимон ёрдами, сабоғи, йўналтириши, таҳририга катта эҳтиёж бордай. Каналларига қўяётган ижод[…]

Ижодкорлар учун сайт керакми?

Troll.uz ёзишича, Маданият вазирлиги 10 нафар санъаткор ҳақида маълумот жойлаштириладиган портал учун 500 миллионга яқин пул ажратибди. Эртага яна бошқа давлат ташкилоти 10 нафар халқ ёзувчи ва шоири вебсайтини яратиш учун бюджетдан ўн баравар кўпроқ пул ўзлаштирса, ажабланмайман. Бизда қайси[…]