Деразам ортидаги Вена, Австрия

Венадан сал ташқарига чиқаркан, ўзингизни ям-яшил табиат бағрида кўрасиз. Марказий Европада жойлашган Австриянинг 9 миллион аҳолиси бор, 60 фоизини Альп тоғлари қоплаган, давлат тили – немис. Грац, Зальцбург, Линц, Инсбрук каби шаҳарлари бор. Пойтахт Вена ва унинг атрофларида 3 миллион[…]

Ё мен кўрмадимми?

Бу ҳақда бирорта нашр ё янгиликлар сайти юрак ютиб хабар чиқара олмабди-я ҳалиям. Ё мен кўрмадимми? Ҳатто жадидлар.уз сайти ҳам ухлаб ётибди! Сизларга бу юртда адабий хабарчилик ўта нўноқ десам, ишонмайсизми ҳалиям? Маддоҳлар ҳақида ёзадиганлар ва ё ростлигини текширмай туриб,[…]

Садриддин Айний асарлари инглиз тилида

Бир дўстимиз Садриддин Айнийнинг “Қуллар” романи инглизча таржимаси (ҳали таржима қилинмаган) ҳақида сўраганди, бошқа асарлари таржимасига кўзим тушди. Хусусан, “Эски мактаб” (Жорж Ҳанна ўгирган), “Эсдаликлар” ва “Аму қумлари” (оригиналдаги номи бошқача бўлиши мумкин — Жон Пери ва Рейчл Лер ўгирган)[…]

Женнифер Маккензи меҳмонимиз

Танишинг: Женнифер Маккензи, шоира, ёзувчи, муаллима, АҚШда туғилган. Биринчи китоби 2014 йили нашр этилган. Шеърлари “Similar Peaks”, “Lungfull”, “Better Magazine” журналлари ва турли антологияларда босилган. У бир неча йил давомида Сурияда ҳам яшаган. Сурия ва унга қўшни мамлакатлар ҳақидаги мақола[…]

Икки шеър таржимаси

ЯНЛАН Ю (Хитой-Канада) Ялпоқбарг   Ёзув столимнинг қаршисида ул Ҳар гал бош кўтарсам тушар кўзимга Тебранмас, сокин. Ҳар битта япроғи скрипка мисол, Неча куй, яллалар унда яширин. Ўйинга тушарлар фақат тушимда Оҳиста-оҳиста суяб бир-бирин. Саҳар кўзим очсам атрофда сеҳр, Мусиқий[…]

Ҳонгконглик ёзувчи Йи ВОНГ: Тирикликдан завқланинг!

  Ҳонгконглик ёзувчи Йи ВОНГ ва Аъзам Обид суҳбати Йи ВОНГ – ёзувчи, эссенавис, драматург, муҳаррир – Ҳонгконгда туғилган. “Катта шаҳар ишқ ўйинлари”, “Лам Йип учун тўрт фасл”, “Ямоқ”, “Янги ҳикоялар” китоблари, кантон тилидаги опера театрида намойиш этилган “Бизга ўхшаш[…]

Ҳонконгда ижодий резиденцияда (5-қисм)

Бугун журналист, олима, жамиятшунос Маркета Мур ўзининг “альма-матери”, 1911 йили очилган Ҳонгконг университети (HKU) билан таништирди. Бу ердаги биринчи олий таълим даргоҳи, HKU дунё рейтингида 50 та энг яхши университет рўйхатида туради, 30 мингга яқин талабаси бор. Кутубхонаси, музейлари, ҳовли[…]

Манилада (Филлиппин) бир кун!

Филиппин пойтахти Маниладан ҳаммага салом ва дуоларим! Бутун дунёда бағрини очиб кутиб оладиган дўстларим бор, Аллоҳга шукур! Шоир ва таржимонлар Элис Санкуа, Алекс (Ўзбекистонга отланиб турган маҳал пандемия бошланиб қолганди) ва Маржари Эваско билан Вьетнамда танишганман. “Ҳонгконгда, шундоқ ёнимизда туриб,[…]

Ҳонгконгда ижодий резиденцияда (4-қисм)

Қозоқларга балли! Ҳонгконгда катта Наврўз тадбири ва концерт қилишяпти. Қайси университетга борсам, ўзбеклар борми, деб сўраяпман. Сити университетида биттагина талаба боракан, у ҳам Наврўз байрамига келмади. Қозоқлар юзлаб, қирғизлар ҳам етарли. Ҳой, талаба ўртоқлар, Ҳонгконгда ўқишни кўзланглар, магистратура, Пиэйчди қилишга[…]