Усмон Носир ва Чўлпондан илк инглизча таржима

“Янги аср авлоди» 2001 йили нашр этган юпқа таржима китобчам. Ўзимда қолмаган, эсимдан чиқиб кетган эди, бир курсдош опам сақлаб қўйибдилар. Чўлпон ва Усмон Носирнинг 21 та шеърини таржима қилган эканман. У пайтлар ўзбек шеъриятидан таржима қилиш фақат устоз Ҳамид[…]

Собирахон ая

Собирахон Нормирзаева, илк устозларимдан бири эдилар. Жуда майин, хокисор, ширинсщз инсон, дилбар шоира эдилар раҳматли. Мана бу шеърларини болалигимда ёдлаб олгандим. Руҳлари шод бўлсин! – Тезроқ юргин, Илҳомжон, Йўлда қолиб кетамиз. – Шошилмайлик, онажон, Ойни олиб кетамиз. – Сен тез[…]

Нормал давлатда ОАВ

Нормал, демократик давлатда президент ОАВ ходимларини мукофотламайди. Сал эркинроқ мамлакатда “давлатга қарашли ва ё унинг назоратидаги ОАВ” деган гапнинг ўзи кулгули. Конститутцияга ўзгартириш киритилмоқчи бўлса, энг аввало унда “матбуот ва ОАВ давлат назоратидан холи ва тўла мустақилдир” деган модда бўлмоғи[…]

Мен ўшаман!

Мен ўша… Мен ўша ёлғизлик Паноҳи бўлолган дилдайман. Юраксиз, бечора, ҳолсиздек Севиш-севмасимни билмайман. Мен ўшаман, Ғамнинг бўйлари Вужудидан турган таралиб Ва истовчи кўнгил кўйлаги Қолишини ишққа ўралиб! Мен ўшаман!

Бузғунчи ташқи кучлар ким?

Бузғунчи ташқи кучлар ким бўлди экан? Улар ғарбдами, жанубдами? Кимдан эҳтиёт бўлмоғимиз керак, нега аниқ айтишолмайди? Одатда, расмийлар тилига чиқара олмайдиган гапни норасмийлар баралла оммага сиздиради. Аммо бузғунчиларни таниб олганимизда ҳам муаммо дарров ечилиб қолмайди-ку. Жамиятдаги жуда кўп низоларнинг ечими,[…]

Шоир Гжек Маринай Ўзбекистон ва Қозоғистонда

Хосият Рустам ташаббуси билан уюштирилган албан-америкалик шоир дўстимиз Гжек Маринайнинг Тошкент, Самарқанд, Чимкент ва Туркистонга ижодий сафари чоғида гоҳ ҳайдовчи, гоҳ таржимон, гоҳ гид ролида қатнашиб, мазза қилдим, илҳомландим ва тажриба орттирдим. Ўзбек ва қозоқ ижодкорлари ижодий учрашувларни жуда соғингани[…]

Яқинда босилган китобчамга ёзганим сўзбошидан парча

Яқинда босилган китобчамга ёзганим сўзбошидан парча: Очиғи, биз ёзган шеърларимизни, чиқарган китобларимизни, асосан, ўзимизга ўхшаган бошқа шоир ё ёзувчи дўстларимиз ўқийдиган даврда яшамоқдамиз. Бугунги шоирлар ора-сира ҳеч йўқ бир-бирини ўқиб, бир-биридан илҳомланади. Биз ҳозир шоир овози зўрға чиқаётган, деярли умуман[…]