Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Ҳайитбаевичга
“UzLAB” халқаро ижодий туризм лойиҳаси ташаббускори Аъзам Обиддан
Фарғона вилояти имижини халқаро адабиёт ва санъат майдонида юқори босқичга кўтариш бўйича жиддий таклиф
Муҳтарам Хайрулло Ҳайитбаевич,
Бир неча йил аввал бизга эътибор қаратиб, Ўзбекистонда адабиёт ва санъатни халқаро майдонга олиб чиқишда амалга оширмоқчи бўлганимиз катта лойиҳа ва дастурлар хусусидаги таклифларимизни эшитиб, чин дилдан маъқуллаганингиз учун Сизга самимий миннатдорлик изҳор қиламиз. Зеро, биз бу борада 2018 йили бошлаган ташабусларнинг айримлари “UzLAB” ижодий лойиҳаси ва волонтёрлар ёрдамида аллақачон Фарғона вилоятида ҳам бошлаб юборилган. Сизнинг қўлловингиз билан биз бу ташаббусни расман юқорироқ босқичга олиб чиқиш ниятимиз бор. Ҳаракатларимизнинг энг асосий мақсади Қўқон шаҳрини ЮНЕСКО адабиёт шаҳарлари рўйхатига киритишдан иборат.
Биз олдига катта эзгу мақсадларни қўйган ушбу лойиҳамизнинг давоми сифатида 2025 йил баҳор (5-20 апрель) ва куз ойларида бир гуруҳ чет эллик ижодкорлар учун “Халқаро ёзувчи/рассом/маданият ходими Ўзбекистонда резиденцияда” ижодий туризм дастурини ўтказишни режалаштирганмиз. Шу йил апрелда ушбу дастурга бешта қитъадан таниқли ёзувчи, шоир, рассом, мусиқачи ва маданият ходимлари келмоқда. Муваффақиятли лойиҳа деб кўрилса, ушбу дастурни ҳар йили амалга ошириш имкони мавжуд.
Эътиборингизга қуйидаги ҳужжатларни илова қилмоқдамиз:
- Лойиҳа/ижодий резиденция дастури ҳақида маълумот;
- “Халқаро ёзувчи, рассом, маданият ходими Ўзбекистонда резиденцияда” дастури ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси;
- Лойиҳа ташаббускори мухтасар таржимаи ҳоли;
- “UZLAB” лойиҳаси амалга оширган аввалги йиллардаги дастурлар ҳақида Ўзбекистон ва чет эллардаги мақолалар, тв-кўрсатувлар, халқаро алмашувга оид материал ва видеоларни кўриш учун айрим линклар;
- Боғланиш учун контактлар.
Муҳтарам Хайрулло Ҳайитбаевич,
Дастуримизга қилган эътиборингиз ва қўлловингиз учун яна бир бор ташаккур! Ўзбекистон, хусусан Фарғона вилояти бой маданияти, адабиёти ва санъатини дунёга кўрсатиш ва жаҳондаги муносиб ўрнимизни намойиш этишда биргаликда меҳнат қиламиз, деган умиддамиз. Сизни лойиҳамизни қисман молиявий қўллаб-қувватлаш ва унда ҳамкоримиз сифатида иштирок этишга чин дилдан таклиф этамиз.
Лойиҳа ва унинг мақсадлари ҳақида алоҳида тақдимот қилиб беришга тайёрман.
Сизга чуқур ҳурмат билан,
Аъзам Обид, “UzLAB” халқаро ижодий лойиҳаси ташаббускори
1-илова
Лойиҳа номи: “UzLAB” – Uzbekistan’s Literature and Art Bridge – Халқаро Ижод уйи ва Ижодий туризм лойиҳаси
Лойиҳа мақсади: Ўзбекистоннинг халқаро адабиёт ва санъат майдонига жадал кириб боришини таъминлаш ва жаҳон бўйлаб шу соҳадаги имижини юқори босқичга кўтариш
Лойиҳа қайси муаммонинг ечими бўла олади: Ўзбекистон бадиий ижод ва санъат соҳасида бой, ранг-баранг ва катта меросга эга бўлгани билан, бу мероснинг бир фоизидан ҳам дунё ҳамжамияти хабардор эмас. Ўзбекистонда бирорта Халқаро ижодий резиденция ёки Халқаро ижод уйи, ҳар йили ўтказиладиган Халқаро шеърият фестивали ва ё Халқаро ёзувчилар анжумани мавжуд эмас. Ваҳоланки, бундай маскан ва тадбирлар замонавий дунёдаги энг ривожланмаган мамлакатларда ҳам бор. Ўзбекистондаги бирорта шаҳар ЮНЕСКО адабиёт ёки санъат шаҳарлари рўйхатига кирган эмас. Ўзбекистонда адабий агентлик, адабий агент нималигни ҳалигача кўпчилик билмайди. Ёзувчилар уюшмаси ва Бадиий академиянинг минглаб аъзолари ичида дунёга таниқли, дунё саҳналарига чиқиб ўз сўзини айтаётган деярли ҳеч ким кўринмайди. Ўзбек ижодкорларининг аксари хорижий тилларни билмайди ёки яхши ўрганмаган, уларга дунёга чиқиш йўллари, чет элларда танилиш, асарларини нашр этиш, кўргазмаларини қилиш, халқаро фестивалларда иштирок этиш, халқаро ёзувчи ва рассомлар резиденцияларида қатнашиш, халқаро ижодий муносабатлар ўрнатиш учун йўл-йўриқ кўрсатувчи биронта ташкилот ё механизм етишмайди.
Ўзбекистон адабиёти, санъати, маданияти ва хилма-хил урф-одат ва қадриятларини чет элда тарғиб қиладиган, таништирадиган (масалан, Гёте институтига ўхшаган) йирик институт ҳам йўқ. Мисол учун, миллат адабиётининг энг таниқли вакили Алишер Навоий асарларининг бир фоизи ҳам ақалли дунёда энг кенг тарқалган инглиз тилига таржима қилинган эмас. ФАРҒОНАНИНГ АСЛ ФАРЗАНДЛАРИ бўлмиш МУМТОЗ АДАБИЁТ ВАКИЛЛАРИ, ЖУМЛАДАН НОДИРА, УВАЙСИЙДАН ТОРТИБ ЭРКИН ВОҲИДОВГАЧА ва бошқа ўнлаб мамлакатимиздагина машҳур номларни чет элларда деярли ҳеч ким билмайди. Замонавий ўзбек ёзувчи, шоир ва рассомлари – умуман ижодкорлар – уюшма аъзолигига қабул қилиниш, бепул поликлиникадан фойдаланиш, имтиёзли квартира, дала ҳовли ва бирон мукофотга илинишни ўзининг энг катта мақсади деб билади, аммо ўз билимини ошириш, тил ўрганиш, халқаро доираларга чиқиш ҳақида жуда кам қайғуради. Бизнинг лойиҳамиз ана шундай долзарб ва йирик муаммоларга ягона ечим бўлиб, миллатимиз ижодкорлари учун ёрқин уфқларни очиб беришга бел боғлаган.
Шу кунгача биз ушбу дастур орқали дунёнинг беш қитъасидан 100 га яқин шоир, ёзувчи, рассом, таржимон, маданият ходимини Ўзбекистонга олиб келиб, Ватанимизни дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшдик.
Лойиҳа ҳақида батафсил: Ўзбек адабиёти ва санъатини дунё билмаётган, ўзбек ижодкори дунёга чиқа олмаётган экан, биз қуйидагилар ёрдамида жаҳондаги адабиёт ва санъатга оид илғор тажрибалар, ташаббуслар ва хорижлик ёзувчи, шоир, рассом, музей ходимлари ва бошқа маданият соҳаси вакилларини Ўзбекистонга олиб келиш орқали ўзбек адабиёти ва санъати, ўзбек ижодкорларини дунёга таништириб бораверамиз:
- 1. “UzLAB” – халқаро ижодий резиденция – ижодий туризм лойиҳаси
Ушбу лойиҳа бир йилда икки маротаба ташкил этилади: эрта баҳор ва кузда.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистонга бутун дунёдан 15-20 нафар шоир, ёзувчи, рассом, музей, кутубхона ва маданият соҳаси ходимлари олиб келинади.
– Меҳмон ижодкорлар меҳмонхонада эмас, балки ўзбек ижодкорларининг уйида улар ва оилалари билан бирга яшаб, ижод қилишади
– Улар Ўзбекистондаги ижод мактаблари, адабиёт университети, санъат мактабларида ижодий учрашувлар, мастер-класс, суҳбат клублари, таржима сабоқларига жалб этилади
– Улар Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Фарғона водийси шаҳарлари ва бошқа кўплаб масканларга саёҳат қилиб, тарихимиз, маданиятимиз билан танишади; у ерларда ҳам ижодий учрашувлар, кўргазмалар қилади
– Лойиҳа давомида бир гуруҳ ўзбек ижодкорлари ҳам мунтазам равишда ўзбек адабиёти ва санъати кунлари ўтказиш учун чет элларга юбориб турилади.
- 2. Биз Қўқонда Халқаро ижод уйи барпо этиш ниятидамиз
– Ушбу ижод уйи (уч қаватли ва ертўласи билан) вилоятимизнинг баҳаво, ижод қилишга қулай масканида миллий архитектура анъаналари асосида қурилади. Унда 10 та алоҳида хона, кутубхона ва ўқув зали, кўргазма ва тадбирлар зали, ошхона ҳамда мевали дарахтлар экилган боғча ва гулзор бўлади.
– У йил давомида бутун дунёдан таржимон, шоир, ёзувчи, рассом ва бошқа ижод соҳаси вакилларини олиб келади. Улар:
о Энг яхши мумтоз ва замонавий шоир ва ёзувчиларимиз асарларини дунё тилларига таржима қилади; тайёр таржималарни таҳрирдан ўтказади, чет элларда босишга тавсия этади
о Ўзбек ва хорижлик рассомлар кўргазмаларини ташкил қилади
о Ижодкорлар учун инглиз тили курслари, бадиий таржима сабоқлари ўтади
о Илғор адабий ва санъатга оид дунё тажрибалари ҳақида семинар-тренинглар ўтказади
о Ёш ижодкорлар, президент ва ижод мактаблари ҳамда хорижий тилларга ихтисослашган махсус мактаблар учун маҳорат сабоқлари ташкиллаштиради
о Чет элликлар билан китоб тақдимотлари, ижодий учрашувлар ўтказади ва ҳоказо.
– Мазкур Халқаро ижод уйи қошида хориждаги каби тўлақонли фаолият юритувчи илк адабий агентлик очилади.
Ушбу ташаббуслар натижасида ҚЎҚОНДА ҳар йили бир марта ўтказиладиган ҚЎҚОН Халқаро шеърият фестивали ҳамда ҚЎҚОН Халқаро ёзувчилар фестивалига асос солиш имкони туғилади. Лойиҳамиз бундай йирик халқаро тадбирлар ташаббускори ва бош ташкилотчиси бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари, ушбу лойиҳа натижасида чет элларда (хусусан, энг аввало ўзбек диаспораси мавжуд Нью-Йорк, Москва, Сеул, Пекин, Берлинда) ўзбек адабиёти, санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилувчи Навоий институтлари очилади.
Энг муҳими, ҚЎҚОН ШАҲРИ ЮНЕСКО адабиёт шаҳарлари рўйхатига киритилади. Бутун дунёда атиги 40 дан ортиқ бундай адабиёт шаҳри бўлиб, Қўқоннинг бу рўйхатга киритилиши Ўзбекистон давлати учун жуда катта халқаро муваффақият бўлган бўлур эди.
Лойиҳа молиявий манбалари:
Лойиҳамиз маҳаллий ҳокимиятлар, туризм қўмитаси, хусусий тадбиркорлар, жамғармалар, халқаро донорлар кўмагида амалга оширилади.
Лойиҳамизни муваффақиятли амалга ошириш учун Ўзбекистон бўйлаб самимий ёрдам беришга тайёр турган ҳамкорларимиз, юзлаб волонтёр дўстларимиз ҳам мавжуд.
Лойиҳа ташаббускори ҳақида қисқача маълумот
АЪЗАМ ОБИД 1974 йил 8 ноябрда Наманган шаҳрида туғилган. 7-ўрта мактабни олтин медаль билан битириб, Наманган давлат университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, АҚШдаги Айова университети ҳузуридаги Халқаро ижодий дастурда таҳсил олган. “My Name is Uzbekistan”, “Йўлимни пойлайди мўъжиза”, “Муҳаббат оқавер томирларимда”, “Соғинтириб кетгум қадамларимни” каби ўнлаб шеърий ва таржима китоблари нашр этилган, асарлари 25 дан ортиқ дунё тилларига таржима қилинган. Ўзбек шеърияти ва насридан инглиз тилига қилган таржималари Буюк Британия, Ҳиндистон, Германия, Франция, АҚШда китоб ҳолида, бошқа чет мамлакатлардаги қатор онлайн, босма газета ва журналларда босилган. Япония Халқаро фазо ассоциацияси махсус ташкил қилиб, шеърлари Ойда ўқилган дунё шоирлари лойиҳаси иштирокчиси. Яқинда Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достони ва бир туркум ғазалларини инглиз тилига таржима қилиб, Туркия ва АҚШда чоп эттирди. АҚШдаги Айова, Германиядаги Берлин адабиёт коллоквиуми, Ҳонгконгдаги “Халқаро ёзувчи резиденцияда” дастурлари, Швециядаги Биринчи халқаро таржимон ва адиблар конгресси, шунингдек, Европа, Осиё ва Америка қитъасида жойлашган ўнлаб мамлакатлардаги адабиёт, шеърият ва маданият фестиваллари фаол иштирокчисидир. Бутунжаҳон шоирлар ҳаракати саналган “Poets of the Planet”нинг Ўзбекистондаги координатори. Ўзбекистонда илк бор “Халқаро Ёзувчи ва рассом резиденцияда” ижодий туризм лойиҳаси ташаббускори. “Менинг биринчи китобчам” танлови ғолиби, Франклин номидаги ҳамда “Бургут” (Eagle) мукофотлари соҳиби, Қозоғистон, Вьетнам, Ҳонгконг, Нидерландия, Туркия, Германия, Колумбия, Хитой, Швеция давлатлари адабиёт соҳасидаги лойиҳалари стипендиати. Ўзбек ва инглиз тилларида ижод қилади. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Китоблари, мустақил адабий, маданий лойиҳалари билан мана бу сайтда батафсил танишиш мумкин: www.azamabidov.uz
###
“UZLAB” лойиҳаси амалга оширган аввалги йиллардаги дастурлар ҳақида Ўзбекистон ва чет эллардаги мақолалар, тв-кўрсатувлар, халқаро алмашувга оид материал ва видеоларни кўриш учун айрим линклар:
https://www.youtube.com/shorts/03kGj4vM7lE
https://www.youtube.com/shorts/6Gb3mbbnGnw
https://www.youtube.com/shorts/2LcShTffCuU
https://www.youtube.com/shorts/YevFA6cBxds
https://www.youtube.com/shorts/auaHLnoePYk
https://www.youtube.com/shorts/rxM3euh80qk
https://www.youtube.com/shorts/ULmL-PW-nKk
https://www.youtube.com/shorts/wWaTTovgWQ4
https://www.youtube.com/shorts/cLUAAUqPBYI
https://www.youtube.com/shorts/l3ohH3u0EnQ
https://www.youtube.com/watch?v=byFGFluqxkI&t=14s
https://www.youtube.com/watch?v=DiU7aXYcqLs
https://www.youtube.com/watch?v=3DZcv3fPYF4
https://www.youtube.com/watch?v=XRm_8AGqwTI
https://www.youtube.com/watch?v=KkCrLp9Jccw
https://www.youtube.com/watch?v=-r_hS6dl4i0
https://www.youtube.com/watch?v=yNKDX9CPWt8
https://www.youtube.com/watch?v=72bnw3ZGQjU
https://www.youtube.com/watch?v=igafca7jtMo
https://www.youtube.com/watch?v=iKo_y6IH2rg
https://www.youtube.com/watch?v=viy4GsU8ZyM
https://www.youtube.com/watch?v=FtTkXYH_Vd4
https://www.youtube.com/watch?v=Vm7aIYe37wk
https://www.youtube.com/watch?v=5f7NuSPLMkI
https://www.youtube.com/watch?v=o0K8efLowX4
https://www.youtube.com/watch?v=3xi4-8fN4S0&t=15s
https://www.youtube.com/watch?v=a4EXyOK9R6I
https://www.youtube.com/watch?v=Qc4jVH0qwqw&t=255s
https://www.youtube.com/watch?v=gKR6Y_XdHGs
https://www.youtube.com/watch?v=hO_uHh96jXg
https://www.youtube.com/watch?v=3JzeI6pNstI
https://www.youtube.com/watch?v=IH1O45DpDnQ
https://www.youtube.com/watch?v=2wCApTLk0Zg
https://www.youtube.com/watch?v=mi8smAgkAUA
https://www.youtube.com/watch?v=r0-Vpb-jR64
https://uza.uz/uz/posts/chet-ellik-izhodkorlar-bilan-yaqin-hamkorlik-samarasi_651542
https://xabar.uz/madaniyat/nega-uyalmaymiz-dunyo-kezgan-ijodkor-adabiyotning-ahvoli
https://gov.uz/ru/namangan/news/view/26041
https://note.com/kajinteki/n/n920a1e328537?sub_rt=share_b
https://zamin.uz/madaniyat/138719-zbekistonga-etti-ilimdan-shoir-ezuvchilar-keldi.html
https://m.xabaruz.com/madaniyat/nobelchi-adiblar-ozbekistonga-taklif-etildi
###
5–илова
Боғланиш учун контактлар:
Электрон почта:
Website:

