Навоий ҳокимига Навоийни ЮНЕСКО адабиёт шаҳарлари рўйхатига киритиш ҳақида ёзган хатим

Навоий вилояти ҳокими

Турсунов Нормат Тулкуновичга 

 

“UzLAB” халқаро ижодий лойиҳаси ташаббускори Аъзам Обиддан

Навоий вилояти имижини халқаро адабиёт ва санъат майдонида юқори босқичга кўтариш, Навоий шаҳрини ЮНЕСКО адабиёт шаҳарлари рўйхатига киритиш бўйича жиддий таклиф

 

Муҳтарам Нормат Тулкунович,

Ўзбекистонда, хусусан, ҳазрат Алишер Навоий номини фахр ила кўтариб юрган Навоий вилоятида адабиёт  ва санъатни халқаро майдонга олиб чиқишда амалга оширмоқчи бўлганимиз катта лойиҳа ва дастурлар хусусидаги таклифларимизни эшитишингиз, чин дилдан маъқуллашингиз ва амалий қўллаб-қувватлашингизга ишонган ҳолда Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Ташаббусларимизнинг энг асосий мақсади Навоий шаҳрини ЮНЕСКО адабиёт шаҳарлари рўйхатига киритишга эришиш ва бу нуфузли мақомни Навоий шаҳрига олиб беришдан иборат. Қуйидаги халқаро лойиҳалар орқали бундай юксак эътирофни амалга ошириш имкони мавжуд.

Биз олдига катта эзгу мақсадларни қўйган кенг кўламли лойиҳамизнинг давоми сифатида 2026 йил куз ойларида бир гуруҳ чет эллик ижодкорлар учун “Халқаро ёзувчи/рассом/маданият ходими Ўзбекистонда резиденцияда” ижодий туризм дастурини ҳамда Ўзбекистонда илк бор Навоий номидаги биринчи халқаро адабиёт фестивалини ўтказишни режалаштирганмиз. 2018 йилдан буён ушбу дастурга бешта қитъадан 100 дан ортиқ таниқли ёзувчи, шоир, рассом ва маданият ходимлари келган. Муваффақиятли лойиҳа деб кўрилса, ушбу дастурни ҳар йили амалга ошириш имкони мавжуд.

Эътиборингизга қуйидаги ҳужжатларни илова қилмоқдамиз:

  1. ЮНЕСКО адабиёт шаҳри нима ва Навоий шаҳрининг бу мақомни олишидан қандай фойда бор?
  2. Ижодий резиденция дастури ва халқаро Навоий номидаги адабиёт фестивали ҳақида маълумот;
  3. Лойиҳа ташаббускори мухтасар таржимаи ҳоли;
  4. “UZLAB” лойиҳаси амалга оширган аввалги йиллардаги дастурлар ҳақида Ўзбекистон ва чет эллардаги мақолалар, тв-кўрсатувлар, халқаро алмашувга оид материал ва видеоларни кўриш учун айрим линклар;
  5. Боғланиш учун контактлар.

Муҳтарам Нормат Тулкунович,

Ўзбекистон, хусусан Навоий вилояти маданияти, адабиёти ва санъатини дунёга кўрсатиш ва жаҳондаги муносиб ўрнимизни намойиш этишда биргаликда меҳнат қиламиз, деган умиддамиз.

Лойиҳалар ва уларнинг мақсадлари ҳақида алоҳида тақдимот қилиб беришга тайёрман.

 

Сизга чуқур ҳурмат билан,

Аъзам Обид,

“UzLAB” халқаро ижодий лойиҳаси ташаббускори

 

 

 

1-илова

 

ЮНЕСКО адабиёт шаҳри нима ва Навоий шаҳрининг бу мақомни олишидан қандай фойда бор?

ЮНЕСКО “Адабиёт шаҳри” нима?

ЮНЕСКО “Адабиёт шаҳри” – бу шаҳарга бериладиган халқаро мақом бўлиб, у шаҳарнинг адабиёт, китобхонлик, ёзувчилик ва нашриёт соҳасидаги фаолиятини эътироф этади. Бу мақом UNESCO томонидан ташкил қилинган UNESCO Creative Cities Network (ЮНЕСКО Ижодкор шаҳарлар тармоғи) доирасида берилади.

Бу тармоқ 2004 йилда яратилган бўлиб, мақсади – шаҳарларнинг маданият ва ижодий саноатлар орқали барқарор ривожланишини рағбатлантиришдир.

“Адабиёт шаҳри” мақомини олиш учун шаҳарда қуйидаги омиллар муҳим ҳисобланади:

  • кучли адабий анъана
  • китобхонлик маданияти
  • китоб фестиваллари ва адабий тадбирлар
  • нашриётлар ва китоб дўконлари
  • кутубхоналар ва маданий марказлар
  • адабиётни тарғиб қилувчи таълим дастурлари

Ҳозирги кунда дунёда 60 дан ортиқ шаҳар ушбу мақомга эга.

Навоий шаҳри учун бу мақомнинг фойдаси

  1. Халқаро нуфуз ва бренд

ЮНЕСКО мақоми шаҳарни дунё харитасида маданий марказ сифатида танитади. Бу шаҳарнинг ва мамлакатнинг халқаро имижига катта таъсир қилади.

  1. Халқаро адабий алоқалар

Адабиёт шаҳри бўлган шаҳарлар ўртасида:

  • ёзувчилар, шоирлар ва ижод одамлари алмашинуви
  • резиденция дастурлари
  • халқаро фестиваллар

каби лойиҳалар амалга оширилади.

  1. Туризм ва иқтисодий ривожланиш

Адабий фестиваллар, китоб ярмаркалари ва маданий тадбирлар маданий туризмни ривожлантиради.

  1. Ёшлар ва таълим учун имконият

Бу мақом:

  • мактаб ва университетларда адабиёт дастурларини
  • ижодий курсларни
  • ёш ёзувчиларни қўллаб-қувватлашни

кучайтиришга ёрдам беради.

  1. Глобал маданий тармоққа кириш

Бундай шаҳарлар дунё бўйлаб бошқа маданий марказлар билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.

 

 

2-илова

 

Лойиҳа номи: “UzLAB” – Uzbekistan’s Literature and Art Bridge – Халқаро Ижод уйи ва Ижодий туризм лойиҳаси / Ўзбекистонда илк бор халқаро Навоий номидаги адабиёт фестивали

Лойиҳа мақсади: Ўзбекистоннинг халқаро адабиёт ва санъат майдонига жадал кириб боришини таъминлаш ва жаҳон бўйлаб шу соҳадаги имижини юқори босқичга кўтариш

Лойиҳа қайси муаммонинг ечими бўла олади: Ўзбекистон бадиий ижод ва санъат соҳасида бой, ранг-баранг ва катта меросга эга бўлгани билан, бу мероснинг бир фоизидан ҳам дунё ҳамжамияти хабардор эмас. Ўзбекистонда бирорта Халқаро ижодий резиденция ёки Халқаро ижод уйи, ҳар йили ўтказиладиган Халқаро шеърият фестивали ва ё Халқаро ёзувчилар анжумани мавжуд эмас. Ваҳоланки, бундай маскан ва тадбирлар замонавий дунёдаги энг ривожланмаган мамлакатларда ҳам бор. Ўзбекистондаги бирорта шаҳар ЮНЕСКО адабиёт ёки санъат шаҳарлари рўйхатига кирган эмас. Ўзбекистонда адабий агентлик, адабий агент нималигни ҳалигача кўпчилик билмайди. Ёзувчилар уюшмаси ва Бадиий академиянинг минглаб аъзолари ичида дунёга таниқли, дунё саҳналарига чиқиб ўз сўзини айтаётган деярли ҳеч ким кўринмайди. Ўзбек ижодкорларининг аксари хорижий тилларни билмайди ёки яхши ўрганмаган, уларга дунёга чиқиш йўллари, чет элларда танилиш, асарларини нашр этиш, кўргазмаларини қилиш, халқаро фестивалларда иштирок этиш, халқаро ёзувчи ва рассомлар резиденцияларида қатнашиш, халқаро ижодий муносабатлар ўрнатиш учун йўл-йўриқ кўрсатувчи биронта ташкилот ё механизм етишмайди.

Ўзбекистон адабиёти, санъати, маданияти ва хилма-хил урф-одат ва қадриятларини чет элда тарғиб қиладиган, таништирадиган (масалан, Гёте институтига ўхшаган) йирик институт ҳам йўқ. Мисол учун, миллат адабиётининг энг таниқли вакили Алишер Навоий асарларининг бир фоизи ҳам ақалли дунёда энг кенг тарқалган инглиз тилига таржима қилинган эмас. Замонавий ўзбек ёзувчи, шоир ва рассомлари – умуман ижодкорлар – уюшма аъзолигига қабул қилиниш, бепул поликлиникадан фойдаланиш, имтиёзли квартира, дала ҳовли ва бирон мукофотга илинишни ўзининг энг катта мақсади деб билади, аммо ўз билимини ошириш, тил ўрганиш, халқаро доираларга чиқиш ҳақида жуда кам қайғуради. Бизнинг лойиҳамиз ана шундай долзарб ва йирик муаммоларга ягона ечим бўлиб, миллатимиз ижодкорлари учун ёрқин уфқларни очиб беришга бел боғлаган.

Шу кунгача биз ушбу дастур орқали дунёнинг беш қитъасидан 100 га яқин шоир, ёзувчи, рассом, таржимон, маданият ходимини Ўзбекистонга олиб келиб, Ватанимизни дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшдик.

Лойиҳа ҳақида батафсил: Ўзбек адабиёти ва санъатини дунё билмаётган, ўзбек ижодкори дунёга чиқа олмаётган экан, биз қуйидагилар ёрдамида жаҳондаги адабиёт ва санъатга оид илғор тажрибалар, ташаббуслар ва хорижлик ёзувчи, шоир, рассом, музей ходимлари ва бошқа маданият соҳаси вакилларини Ўзбекистонга олиб келиш орқали ўзбек адабиёти ва санъати, ўзбек ижодкорларини дунёга таништириб бораверамиз:

  1. 1. “UzLAB” – халқаро ижодий резиденция – ижодий туризм лойиҳаси / Халқаро Навоий номидаги адабиёт фестивали

Ижодий резиденция бир йилда икки маротаба ташкил этилади: эрта баҳор ва кузда.

Халқаро адабиёт фестивали эса ҳар йили бир марта ўтказилади.

Ижодий резиденция доирасида Ўзбекистонга бутун дунёдан 15-20 нафар шоир, ёзувчи, рассом, музей, кутубхона ва маданият соҳаси ходимлари олиб келинади. Адабиёт фестивалига эса бошланишига бутун дунёдан 30 нафар ижодкор таклиф этилади.

–           Меҳмон ижодкорлар меҳмонхонада эмас, балки ўзбек ижодкорларининг уйида улар ва оилалари билан бирга яшаб, ижод қилишади

–           Улар Ўзбекистондаги ижод мактаблари, адабиёт университети, санъат мактабларида ижодий учрашувлар, мастер-класс, суҳбат клублари, таржима сабоқларига жалб этилади

–           Улар Навоий, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Фарғона водийси шаҳарлари ва бошқа кўплаб масканларга саёҳат қилиб, тарихимиз, маданиятимиз билан танишади; у ерларда ҳам ижодий учрашувлар, кўргазмалар қилади

–           Лойиҳа давомида бир гуруҳ ўзбек ижодкорлари ҳам мунтазам равишда ўзбек адабиёти ва санъати кунлари ўтказиш учун чет элларга юбориб турилади.

 

  1. 2. Биз Навоийда Халқаро ижод уйи барпо этиш ниятидамиз

–           Ушбу ижод уйи (уч қаватли ва ертўласи билан) вилоятнинг баҳаво, ижод қилишга қулай масканида миллий архитектура анъаналари асосида қурилади. Унда 10 та алоҳида хона, кутубхона ва ўқув зали, кўргазма ва тадбирлар зали, ошхона ҳамда мевали дарахтлар экилган боғча ва гулзор бўлади.

–           У йил давомида бутун дунёдан таржимон, шоир, ёзувчи, рассом ва бошқа ижод соҳаси вакилларини олиб келади. Улар:

о          Энг яхши мумтоз ва замонавий шоир ва ёзувчиларимиз асарларини дунё тилларига таржима қилади; тайёр таржималарни таҳрирдан ўтказади, чет элларда босишга тавсия этади

о          Ўзбек ва хорижлик рассомлар кўргазмаларини ташкил қилади

о          Ижодкорлар учун инглиз тили курслари, бадиий таржима сабоқлари ўтади

о          Илғор адабий ва санъатга оид дунё тажрибалари ҳақида семинар-тренинглар ўтказади

о          Ёш ижодкорлар, президент ва ижод мактаблари ҳамда хорижий тилларга ихтисослашган махсус мактаблар учун маҳорат сабоқлари ташкиллаштиради

о          Чет элликлар билан китоб тақдимотлари, ижодий учрашувлар ўтказади ва ҳоказо.

 

–           Мазкур Халқаро ижод уйи қошида хориждаги каби тўлақонли фаолият юритувчи илк адабий агентлик очилади.

 

Ушбу ташаббуслар натижасида НАВОИЙДА ҳар йили бир марта ўтказиладиган Навоий Халқаро шеърият фестивали ҳамда Навоий Халқаро таржимонлар форумига ҳам асос солиш имкони туғилади. Лойиҳамиз Навоий вилояти ҳокимлиги билан бундай йирик халқаро тадбирлар ташаббускори ва бош ташкилотчиси бўлиб хизмат қилади.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳалар натижасида чет элларда (хусусан, энг аввало ўзбек диаспораси мавжуд Нью-Йорк, Москва, Сеул, Пекин, Берлинда) ўзбек адабиёти, санъати ва маданиятини кенг тарғиб қилувчи Навоий институтлари очилади.

Энг муҳими, НАВОИЙ ШАҲРИ ЮНЕСКО адабиёт шаҳарлари рўйхатига киритилади.

 

Лойиҳа молиявий манбалари:

Лойиҳамиз вилоят ва шаҳар ҳокимиятлари, туризм қўмитаси, йирик корхоналар, хусусий тадбиркорлар, жамғармалар, халқаро донорлар кўмагида амалга оширилади.

Лойиҳамизни муваффақиятли амалга ошириш учун Ўзбекистон бўйлаб самимий ёрдам беришга тайёр турган ҳамкорларимиз, юзлаб волонтёр дўстларимиз ҳам мавжуд. 

 

 

3-илова

Лойиҳа ташаббускори ҳақида қисқача маълумот

 

АЪЗАМ ОБИД 1974 йил 8 ноябрда туғилган. Наманган давлат университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида, АҚШдаги Айова университети ҳузуридаги Халқаро ижодий дастурда таҳсил олган. Узоқ йиллар давомида халқаро ташкилотларда ишлаган ва катта тажриба орттирган. Айни пайтда эркин ижодкор. “My Name is Uzbekistan”, “Йўлимни пойлайди мўъжиза”, “Муҳаббат оқавер томирларимда”, “Соғинтириб кетгум қадамларимни” каби ўнлаб шеърий ва таржима китоблари нашр этилган, асарлари 25 дан ортиқ дунё тилларига таржима қилинган. Ўзбек шеърияти ва насридан инглиз тилига қилган таржималари Буюк Британия, Ҳиндистон, Германия, Франция, АҚШда китоб ҳолида, бошқа чет мамлакатлардаги қатор онлайн, босма газета ва журналларда босилган. Япония Халқаро фазо ассоциацияси махсус ташкил қилиб, шеърлари космосда ўқилган дунё шоирлари лойиҳаси иштирокчиси. Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” достонлари ва бир туркум ғазаллари, 100 га яқин ўзбек шоир ва ёзувчиси асарларини инглиз тилига таржима қилиб, чет элларда чоп эттирган. АҚШдаги Айова, Германиядаги Берлин адабиёт коллоквиуми, Ҳонгконгдаги “Халқаро ёзувчи резиденцияда” дастурлари, Швециядаги Биринчи халқаро таржимон ва адиблар конгресси, шунингдек, Европа, Осиё ва Америка қитъасида жойлашган ўнлаб мамлакатлардаги адабиёт, шеърият ва маданият фестиваллари фаол иштирокчисидир. Бутунжаҳон шоирлар ҳаракати саналган “Poets of the Planet”нинг Ўзбекистондаги координатори. Ўзбекистонда илк бор “Халқаро Ёзувчи ва рассом резиденцияда” ижодий туризм лойиҳаси ташаббускори. “Менинг биринчи китобчам” танлови ғолиби, Франклин номидаги ҳамда “Бургут” (Eagle) мукофотлари соҳиби, Қозоғистон, Вьетнам, Ҳонгконг, Нидерландия, Туркия, Германия, Колумбия, Хитой, Швеция давлатлари адабиёт соҳасидаги лойиҳалари стипендиати. Ўзбек ва инглиз тилларида ижод қилади. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Китоблари, мустақил адабий, маданий лойиҳалари билан мана бу сайтда батафсил танишиш мумкин: www.azamabidov.uz

 

 

4-илова

 

“UZLAB” лойиҳаси амалга оширган аввалги йиллардаги дастурлар ҳақида Ўзбекистон ва чет эллардаги мақолалар, тв-кўрсатувлар, халқаро алмашувга оид материал ва видеоларни кўриш учун айрим линклар:

https://www.youtube.com/shorts/03kGj4vM7lE

https://www.youtube.com/shorts/6Gb3mbbnGnw

https://www.youtube.com/shorts/2LcShTffCuU

https://www.youtube.com/shorts/YevFA6cBxds

https://www.youtube.com/shorts/auaHLnoePYk

https://www.youtube.com/shorts/rxM3euh80qk

https://www.youtube.com/shorts/ULmL-PW-nKk

https://www.youtube.com/shorts/wWaTTovgWQ4

https://www.youtube.com/shorts/cLUAAUqPBYI

https://www.youtube.com/shorts/l3ohH3u0EnQ

https://www.youtube.com/watch?v=byFGFluqxkI&t=14s

https://www.youtube.com/watch?v=DiU7aXYcqLs

https://www.youtube.com/watch?v=3DZcv3fPYF4

https://www.youtube.com/watch?v=XRm_8AGqwTI

https://www.youtube.com/watch?v=KkCrLp9Jccw

https://www.youtube.com/watch?v=-r_hS6dl4i0

https://www.youtube.com/watch?v=yNKDX9CPWt8

https://www.youtube.com/watch?v=72bnw3ZGQjU

https://www.youtube.com/watch?v=igafca7jtMo

https://www.youtube.com/watch?v=iKo_y6IH2rg

https://www.youtube.com/watch?v=viy4GsU8ZyM

https://www.youtube.com/watch?v=FtTkXYH_Vd4

https://www.youtube.com/watch?v=Vm7aIYe37wk

https://www.youtube.com/watch?v=5f7NuSPLMkI

https://www.youtube.com/watch?v=o0K8efLowX4

https://www.youtube.com/watch?v=3xi4-8fN4S0&t=15s

https://www.youtube.com/watch?v=a4EXyOK9R6I

https://www.youtube.com/watch?v=Qc4jVH0qwqw&t=255s

https://www.youtube.com/watch?v=gKR6Y_XdHGs

https://www.youtube.com/watch?v=hO_uHh96jXg

https://www.youtube.com/watch?v=3JzeI6pNstI

https://www.youtube.com/watch?v=IH1O45DpDnQ

https://www.youtube.com/watch?v=2wCApTLk0Zg

https://www.youtube.com/watch?v=mi8smAgkAUA

https://www.youtube.com/watch?v=r0-Vpb-jR64

https://uza.uz/uz/posts/chet-ellik-izhodkorlar-bilan-yaqin-hamkorlik-samarasi_651542

https://xabar.uz/madaniyat/nega-uyalmaymiz-dunyo-kezgan-ijodkor-adabiyotning-ahvoli

https://gov.uz/ru/namangan/news/view/26041

https://note.com/kajinteki/n/n920a1e328537?sub_rt=share_b

https://zamin.uz/madaniyat/138719-zbekistonga-etti-ilimdan-shoir-ezuvchilar-keldi.html

https://m.xabaruz.com/madaniyat/nobelchi-adiblar-ozbekistonga-taklif-etildi

http://azamabidov.uz/?p=5577

http://azamabidov.uz/?p=5613

http://azamabidov.uz/?p=5629

Комилжон Солибеков: тил муаммоси чатоқ

http://azamabidov.uz/?p=5558

http://azamabidov.uz/?p=5567

http://azamabidov.uz/?p=5569

http://azamabidov.uz/?p=3490

http://azamabidov.uz/?p=3105

http://azamabidov.uz/?p=3083

http://azamabidov.uz/?p=3071

http://azamabidov.uz/?p=2883

http://azamabidov.uz/?p=2871

http://azamabidov.uz/?p=2822

http://azamabidov.uz/?p=2817

http://azamabidov.uz/?p=2811

http://azamabidov.uz/?p=2804

http://azamabidov.uz/?p=2787

http://azamabidov.uz/?p=2728

http://azamabidov.uz/?p=2719

http://azamabidov.uz/?p=2717

http://azamabidov.uz/?p=2715

http://azamabidov.uz/?p=2710

http://azamabidov.uz/?p=2706

http://azamabidov.uz/?p=2213

http://azamabidov.uz/?p=2695

http://azamabidov.uz/?p=2688

http://azamabidov.uz/?p=2680

http://azamabidov.uz/?p=2677

http://azamabidov.uz/?p=2213

 

 

5илова

Боғланиш учун контактлар:

 

Электрон почта: azamjon1974(at)gmail.com

Website:

www.azamabidov.uz

Телеграм канали:

https://t.me/mittikoprik